Расман: Де Росси А Серия клубида иш бошлади

Sherzod Nurmatov
6 ноя 2025
"Женоа"Даниэле Де Росси жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

Италиялик мутахассис Патрик Виейранинг ўрнини эгаллади.

42 ёшли Де Россининг сўнгги мураббийлик лавозими "Рома" бўлиб, у Римдан 2024 йил сентябрида кетганди. Шунингдек, у СПАЛни бошқарган ва Италия терма жамоасида техник ривожланиш бўйича мураббий бўлиб ишлаган.

"Женоа" 10 та ўйиндан сўнг А Серия турнир жадвалида 6 очко билан 18-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: genoacfc.it