

Хорватия терма жамоаси устози Роналду УЕФА тақдирлаш маросимига келмаганидан сўнг, уни эгоист деб атаган эди.
"Афсусдаман. Бу Роналду нега УЕФА тақдирлаш маросимига келмагани ҳақида берилган саволга жавоб эди. Криштианунинг ҳаракати эгоистлик ва бундай футболчиларни ёқтирмаслигим ҳақида айтган эдим. Аммо бу шахсий адоват эмас, мени нотўғри тушунишган кўринади" - дейди Далич.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси бугун Португалияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.



