UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Coca Cola Суперлигаси. Аутсайдерлар баҳсида "Қизилқум" "Бухоро"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Аутсайдерлар баҳсида "Қизилқум" "Бухоро"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


ҚИЗИЛҚУМ – БУХОРО 1:0 

Гол: Ибрагим Гбадамоси 49 (пен.)
18 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Александр Давиденко

 "Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 7.Ойбек Қиличев, 6. Эркин Байдуллаев, 10.Алишер Саноев, 18. Жасур Азимов (77.Суннатилла Абдуллажонов 73) , 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 44. Ибрагим Гбадамоси (17.Салим Мустафоев 83), 75.Олег Толмасов, 99.Достон Ибрагимов (11.Қадамбой Нурметов 31).
Захира: 22.Артём Макосин, 4. Миржалол Қосимов, 14.Файзулло Қамбаров, 15.Воҳид Шодиев, 20. Хуршиджон Олимов, 32.Илҳомжон Кенжаев.

"Бухоро": 91.Зафар Сафаев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобир Аманов, 8.Анвар Жўраев, 9.Жасур Ҳакимов (29.Шаҳзод Бешимов 75), 11.Зоҳир Пиримов (77.Иззатилла Абдуллаев 70), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Бекзод Саидов (7.Суҳроб Неъматов 61), 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азиз Амонов (17.Беҳруз Саъдуллоев 70), 98.Солибек Каримов.
Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 25. Шоҳжаҳон Насимов, 26.Аброр Хосинов.


Қизилқум

Иброҳим Томива - 49'

Суперлига. 10-тур

18/08/2020, 17:00

0
:
1
Тугади

Бухоро

45'
90'
31'  Достон Ибрагимов (Қадамбой Нурметов)
49'  Иброҳим Томива
73'  Жасур Азимов (Суннатилла Абдуллажонов)
83'  Иброҳим Томива (Салим Мустафоев)
61'  Бекзод Сайидов (Суҳроб Неъматов)
70'  Зоҳир Пиримов (Иззат Абдуллаев)
70'  Азизбек Амонов (Беҳруз Садиллоев)
75'  Жасур Ҳакимов (Шаҳзод Бешимов)

90+5. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Аутсайдерларнинг зерикарли ўйинида "Қизилқум" ғалаба қозонди.

90+1. Абдуллаевнинг берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо ноаниқ. 

90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

89. Яна бир тўхталиш. Бу сафар Шерали Жўраев майдонда ётибди. 

86. Шерали Жўраев ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

83. Ибрагим Томива ўрнига Салим Мустафоев майдонга туширилди.

81. Хавфли вазияттт! "Қизилқум" ажойиб ҳужум уюштирганди. Аммо Абдуллажоновнинг берган зарбасини рақиб дарвозабони бартараф этди. 

75. "Бухоро" сафида Жасурбек Ҳакимов ўрнига Шаҳзод Бешимов учрашувни давом эттиради

73. "Қизилқум"да ўзгариш. Жасур Азимов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов ўйинни давом эттиради. 

70. "Бухоро"да иккита ўзгариш. Зоҳир Пиримов ўрнига Иззатилла Абдуллаев, Азиз Амонов ўрнига эса Беҳруз Садиллоев ўйинни давом эттиради. 

67. "Бухоро" футболчиларининг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. 

61. Бекзод Саидов ўрнига Суҳроб Неъматов майдонга тушди.

60. "Бухоро"нинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. 

58. Ойбек Қиличевнинг берган зарбаси жуда кучсиз ва ноаниқ чиқди. 

53. Энди бухороликлар олдинга ўтишмоқда.

49. ГОООЛ! Ибрагим Гбадамоси пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди!

47. "Қизилқум" футболчиларининг ҳужумидан сўнг пенальти белгиланди! Бу вазиятда навоийликлар футболчиси Ибрагимга нисбатан қўполлик ишлатилганди.

Иккинчи бўлим бошланди!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+3. Хавфли зарбаа! Жасур Ҳасанов жарима тўпидан зарба берганди. Аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетди.

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун уч дақиқа қўшиб берди. 

44. Айнан 44-дақиқага келиб "Бухоро" футболчиси дарвоза томон зарба берди. Лекин шу ҳам жуда-жуда ноаниқ. 

42. Биринчи бўлимда жамоалар тайинли ҳужум уюштиришмади. Зерикарли ўйин.

37. "Қизилқум" футболчисининг жарима орқали бошламоқчи бўлган ҳужуми самарасиз якунланди.

31. Ибрагимов майдонни замбилда тарк этди. Унинг ўрнига учрашувни Қадамбой Нурметов давом эттиради. 

31. Достон Ибрагимовнинг оёғи қайрилиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

29. "Бухоро" футболчилари ҳужум қилишди. Лекин Нестеров олдинга чиқиб, хавфни бартараф этди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


27. Бу орада жамоалар битта-битта ҳужум уюштириб олишди. 

23. Учрашув давом этади

21. Жамоалар томоқларини хўллаб олишмоқда. Кичик танаффус эълон қилинди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


16. Зоҳир Пиримов ўйиндан ташқари ҳолатда турган вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилди. У гол киритгунича ён ҳакам байроқчасини кўтариб улгурганди. Давом этамиз.

14. Ҳозирча майдонда тенг курашлар.

10. Навоийликлар бурчак зарбасини бартараф этиб, тезкор қарши ҳужумга ўтишди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)

9. "Бухоро" олдинга ўтмоқда. Бироқ ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди. 

5. "Қизилқум" ҳужум уюштирди. Аммо жамоа футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

1. Учрашув бошланди!

-Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум Ҳурматли футбол ишқибозлари. Суперлига доирасида "Қизилқум" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув старт олмоқда.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика