UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" 13 йилдан сўнг "Пахтакор" билан сафарда дуранг ўйнади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" 13 йилдан сўнг "Пахтакор" билан сафарда дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлигаси, 8-тур
ПАХТАКОР – АНДИЖОН - 1:1
29 июнь 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Маъмуржон Илҳомов
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
AVAR: Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов 53, - 1:0. Рубин Хебай 78, - 1:1 (Сардор Абдунабиев).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 67), 10.Драган Черан, 14.Аббосбек Файзуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Дилшод Саитов, 46), 27.Сардор Собирхўжаев (88.Шаҳзод Азмиддинов, 82), 28.Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира:
1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Гиорги Папава, 16.Рустам Турдимуродов, 30.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, .

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 4.Дилшоджон Комилов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (23.Шерзод Эсанов, 65), 9.Леван Арвеладзе, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (10.Илҳомжон Абдуғаниев, 65), 66.Илҳомжон Алижонов, 88.Нодари Кавтарадзе (11.Сардор Абдунабиев, 22), 99.Рубин Хебай (7.Бобурбек Фарҳодов, 90+4).
Захира:
12.Моҳирбек Комилов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Исломбек Маматказин, 77.Иззатилло Абдулҳақов.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+7. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" - "Андижон" 1:1. "Андижон" охирги маротаба 2010 йил пойтахтдан очко билан қайтганди (0:0).

90+5. УХХХХ! Эсанов ҳозир бирга бир вазиятга чиқиб Қувватовни алдаб зарба берди, ноаниқ!

90+4. Ўзгариш. "Андижон". Хебай ўрнига Фарҳодов тушди

90+3. ЗАРБААА! "Пахтакор"нинг узоқ давом этган ҳужуми Чераннинг зарбаси билан тугади, ноаниқ! 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

87. ЗАРБААА! Абдунабиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Саитовга тeгиб майдонни тарк этди

82. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Азмиддинов тушди

78. ГОООООООООООООООООООЛ! Рубин Хебай 1:1. Абдунабиевдан тўпни қабул қилиб олган Хебай ажойиб гол уришга эришди! 




74. ЗАРБААААА! Сардор Абдунабиевнинг зарбасидан кейин Қувватов жамоасини голдан қутқарди!

67. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Холдорхонов тушди

65. Ўзгаришлар. "Андижон". Тоиров ва Бекмуротов ўрнига Абдуғаниев ва Эсанов тушди

64. ЗАРБАААА! Соҳибжоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Абдунабиев зарба бeрди. Зарбани Қувватов қайтарди

53. ГОООООООООООООООООООЛ! Ҳожиакбар Алижонов 1:0! Чераннинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Литовка тўпни қайтарди, дарвоза тўсинидан қайтган тўпни Алижонов дарвозага йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Саитов тушди



45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+2. "Пахтакор" бурчак тўпидан кейин хавфли вазият вужудга келтирди, аммо голгача етиб бормади

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБАА! Бурчак тўпидан кейин Ҳожиакбар Алижонов зарба берди, ноаниқ

38. VAR ёрдамида Агишев голни бекор қилди. Сабаби Черан гол урилишидан олдин Илҳом Алижоновни қўполлик билан йиқитганди, ҳисоб 0:0

38. ГОООООООООООООООЛ! Аббосбек Файзуллаев бурчак тўпидан кейин боши билан гол урди - 1:0

30. Хавфли вазият! Фарруҳ Сайфиев бирга бир вазиятга чиқиб борди ва жарима майдонига кирмай, ноаниқ зарба берди!

22. Ўзгариш. "Андижон". Жароҳат олган Нодари Кавтарадзе ўрнига Сардор Абдунабиев тушди

20. Нодари Кавтарадзeга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди...

17. ЗАРБАААА! Кавтарадзенинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

17. УХХХ! "Андижон"нинг ҳужуми, Хебайнинг ақлли тўп узатишидан кейин Кавтарадзе бирга бир вазиятга чиқиб кетишга яқин эди, Қувватов чаққонроқ чиқди

11. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг илк ҳужуми, Турғунбоевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Литовка тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Собирхўжаев дарвозага йўллади, ноаниқ! 

10. Ҳамробеков Хебайга нисбатан қўпол ўйнади, майдон марказига яқин жойда

4. ЗАРБААА! Нодари Кавтарадзенинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Қувватов тўпни қийинчилик билан қайтарди! 

2. Баҳсни "Андижон" фаол бошлади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика