UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  1 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 23-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 23-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Суюнов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 23-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Навбаҳор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев "Сурхон" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Ислом Рашидхонов узатган тўпни эгаллаб олган ҳужумчи жарима майдони ташқарисидан дарвозабоннинг устидан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа Забиҳилло Ўринбоевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Бу турда "Локомотив" ўз майдонида АГМКни қабул қилди. Унда "Темирйўлчилар" биринчи тайм сўнггида гол ўтказиб юборишди ва ҳисобда ортда қола бошлашди. Захирадан майдонга тушган тажрибали Марат Бикмаев дастлаб пенальтидан сўнгра ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўйиндан голлар уриб "Локомотив"га иродали ғалабани келтирди - 2:1. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Марат Бикмаев 23-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Бу тур "Сўғдиёна" Жиззахда иккинчи ўринда бораётган "Насаф"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кумуш медаллар учун кураш олиб бораётган "Аждарлар"ни мағлуб этган "Сўғдиёна" шу куни жуда яхши ўйнади. Championat.asia талқинига кўра жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев 23-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика