UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  1 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  1 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  7 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  17 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8

Coca Cola Суперлигаси. 18-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 18-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 18-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович якунланган турда "Локомотив" билан баҳсда ажойиб ўйнади. "Темирйўлчилар"нинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Митрович жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 18-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Сўғдиёна" ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков "Локомотив" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Белгиланган жарима тўпини Жўрабеков чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллади. Шу тариқа Шаҳбоз Жўрабековнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Бу турда Қаршида Қашқадарё дербиси бўлиб ўтди. Унда "Насаф" "Машъал"ни қабул қилди. Шу куни "аждарлар" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов жуда ҳам фаол ўйнади. Иккинчи таймда ҳужумчи иккита гол уришга эришди ва Абдихолиқовнинг бу мавсумдаги голлари сони 14тага етди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Бобир Абдихолиқов 18-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Бу тур Навоийда "Қизилқум" "Қўқон-1912"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бир нечта турдан буён ғалаба қозона олмаётган "Қизилқум" бу сафар ўз майдонида иродали ғалабани қўлга киритди. Championat.asia талқинига кўра Ҳамиджон Актамов 18-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика