UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  0 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

"Челси" Ла Лига тўпурарларидан бирини қўлга киритмоқчи. "Аристократлар" сафида форварднинг яқин дўсти ҳаракат қилади Янгиликлар

"Челси" Ла Лига тўпурарларидан бирини қўлга киритмоқчи. "Аристократлар" сафида форварднинг яқин дўсти ҳаракат қилади

"Челси" футбол клуби трансфер мақсадлари қаторига яна бир ҳужумчини қўшиб қўйди.

"Жирона" ва Украина термаси ҳужумчиси Артём Довбик фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин. "Аристократлар" скаутлари охирги бир неча ҳафта давомида футболчи ўйинларини кузатишган. "Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳам Довбикнинг жисмоний имкониятларидан ҳайратда ва аргентиналик уни ўз жамоаси "тўққизлиги" сифатида кўришни истамоқда.

Шунингдек, қайд этиш лозим, 26 ёшли украиналик ва "кўклар" ярим ҳимоячи Михаило Мудрикнинг агенти битта. Ушбу икки футболчи яқин дўст ҳам ҳисобланишади. Эҳтимолий трансфер "Челси"га 45 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Бу мавсум Ла Лига ва Испания кубоги доирасидаги 18 учрашувда Артём 11 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди. Унинг "Жирона" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. 

"Transfermarkt" портали Довбикни 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика