"Челси" жорий мавсум ЕЧЛда бир жиҳатда пешқадам
15 мар 2018 12:27
Янгиликлар
"Челси" жорий мавсум ЕЧЛда бир жиҳатда пешқадам
Лондоннинг "Челси" клуби Каталониянинг "Барселона" жамоасига ЕЧЛ 1/8 финалида 2 ўйин натижасига кўра мағлуб бўлди (0:3, 1:1).
"InStat" маълумотларига кўра, жорий мусобақада лондонликлар 6 бор рақиблари дарвозаси устуни ва тўсинини нишонга олишган. Бу бошқа исталган жамоадан кўр дегани.
Иккинчи ўринни "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари бўлишиб туришибди. Улар 4 мартадан устун ёки тўсинни пойлашган.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган беллашувда Маркос Алонсонинг жаримадан тепган тўпи Тер Штеген дарвозаси устунига тегиб майдонни тарк этган бўлса, Антонио Рюдигернинг бош билан берган зарбаси тўсинга тегди. Лондонда ўтган биринчи учрашувда эса Виллиан 2 бор шу ишни қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар