"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда
21 янв 2025 15:38
Янгиликлар
"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда
"Челси" ёш истеъдодларни жалб қилиш стратегиясига мувофиқ "Страсбур"нинг 19 ёшли Мамаду Саррга кўз тикди.
"Страсбур" BlueCo мультиклуб тизимига киритилганидан сўнг "Челси" мазкур клуб билан яқиндан ҳамкорлик қила бошлади. Аввалроқ "кўклар" Андрей Сантос ва Жорже Петровични француз клубига ижарага жўнатган эди, энди эса Саррни сотиб олиб, мавсум охиригача "Страсбур"да ижарада қолдиришни режалаштирмоқда.
Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, "Челси" Мамаду Саррни сафига қўшиб олмоқчи. Клуб футболчи билан узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олди. Трансфер тахминан 20 млн еврога баҳоланмоқда.
"Страцбург" ҳимоячини ёзгача ижарада қолдиради.
Аввалроқ футболчи "Лион"да тўп тепган ва у ерда атиги 2 ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар