UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  13 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1

"Челси" Беннасер учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи Янгиликлар

"Челси" Беннасер учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи

"Милан" ярим ҳимоячиси Исмаэль Беннасер фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Альфредо Педулланинг сўзларига кўра, 25 ёшли жазоирлик футболчининг "Сан-Сиро"даги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. 

Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига этади. Футболчининг янги агенти Энцо Райола келаси ҳафта "россонери" техник директори Паоло Мальдини билан келишувни узайтириш борасида музокара олиб бориши кутилмоқда.

Миланликлар Беннасернинг аввалги агенти Мусса Сиссоко билан келишувга эриша олмаганди. Футболчи бир мавсумлик маоши камида 4 миллион еврога оширилса, янши битимга имзо чекишга тайёр.

Педулланинг таъкидлашича, Беннасерга "Ливерпул"дан қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар бўлган, аммо аниқ маълумотлар йўқ. Аммо "Челси" ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби январь ойида Беннасер учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. 

Беннасер жорий мавсум "Милан" сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика