UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  4 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

“Чарм тўп-2019”: Республика босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

“Чарм тўп-2019”: Республика босқичига қуръа ташланди

Аввал хабар берганимиздек, “Чарм тўп-2019” футбол мусобақасининг финал босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақанинг финал ўйинида иштирок этиш учун жамоалар Тошкентга етиб келишди. Мусобақа меҳмонларини юқори савиядаги тайёргарлик билан кутиб олиш маросимлари ташкил этилди.



Бироз аввал “Миллий” стадионнинг анжуманлар залида “Чарм тўп-2019” футбол мусобақасининг финал босқичида иштирок этадиган жамоалар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.



Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Касимов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Р.Эрматов, “Чарм тўп” мусобақалари орқали катта футболга кириб келган ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири, ҳозирда ЎФА қошидаги Фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари Тўлаган Исоқовлар иштирок этди.



Биз бежизга бу турнирни ўтказиш учун мамлакатимизнинг бош аренаси – “Бунёдкор” стадионини танламадик, - деди матбуот анжуманида сўз олган Ойбек Касимов. – “Чарм тўп” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида ўтказилади. Ҳаваскор даражадаги футболчиларга миллий терма жамоа аъзолари тўп тепган стадионда жавлон уриш – уларнинг орзулари ушалиши сари муҳим қадам вазифасини ўтаб беради. Ажаб эмаски, ушбу мусобақадаги иштирокидан кейин ҳаваскорларда ҳам катта футболчи бўлиш иштиёқи туғилса. Қолаверса, ўйинларни профессионал ҳакамлар, қайсики Суперлига, Про-лига баҳслари, қолаверса халқаро майдонларда ватанимиз номини улуғлаб келаётган рефериларимиз бошқаришади. Яна бир сирни очмоқчиман, финал ўйинини ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Равшан Эрматов бошқаради. Шундай экан, финалга чиққан жамоалар майдонда жаҳон рекордчиси билан ёнма ён ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади. Ўйлайманки, бу ҳам ҳар бир иштирокчи жамоага қўшимча шижоат бағишлайди.



Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

“А” гуруҳи

1. “Мухоман” (Хоразм)

2. “Шеробод” (Сурхондарё)

3. “Ғаллаорол” (Жиззах)

4. “Челачи” (Навоий)

“Б” гуруҳи

1. “Иқбол” (Тошкент.ш)

2. “Ўрикзор” (Самарқанд)

3. “Бахрин” (Фарғона)

4. “Еттигузар” (Сирдарё)

“С” гуруҳи

1. “Оққамиш” (Қашқарарё)

2. “Шодлик” (Тошкент.в)

3. “Неккеши” (Бухоро)

“Д” гуруҳи

1. “Дўстлик” (Қорақалпоғистон)

2. “Яккатут” (Андижон)

3. “Навкент” (Наманган)


Эслатиб ўтамиз, 25 августдан Республика босқичи бошланади. 28 август куни эса финал ўйини бўлиб ўтади.

Юртдошларимизни мамнуният ила ушбу мусобақага таклиф қилиб қоламиз. Марҳамат ташриф буюринг, севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва футбол байрамидан баҳраманд бўлинг.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика