UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  37 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1

"Championat.asia" хабари тасдиқланди: "Андижон" бош мураббийи ўзгаргани расман маълум Янгиликлар

"Championat.asia" хабари тасдиқланди: "Андижон" бош мураббийи ўзгаргани расман маълум

Куни кеча сайтимиз орқали "Андижон" жамоасида бош мураббий ўзгаргани ҳақида маълум қилгандик.

Бироқ ўша куни "Андижон" клуби матбуот хизмати бизга мурожаат қилиб, мазкур маълумот ҳақиқатдан йироқлиги ва Ильдар Сакаев ҳамон жамоа бош мураббийи сифатида "Пахтакор" билан бўлажак баҳсда "Андижон"ни тайёрлаётгани айтилганди.

Бугун эса сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ҳам ўзининг телеграмдаги каналида "Андижон"да "рул" алмашгани ва клуб матбуот хизмати якунда ноҳақ бўлиб чиқишини таъкидлаганди.

Айни пайтда Фарғонада ўтказилаётган "Андижон" - "Пахтакор" учрашувида номинал мезбон мақомидаги жамоани аввал сайтимизда чиққан хабарни тасдиқлаган ҳолда Жамшид Саидов бошқармоқда. Ўйин расмий протоколида ҳам "Андижон" жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов эканлиги қайд этилган.

Биздаги ишончли маълумотларга кўра, Ильдар Сакаев аввал таъкидлаганимиздек жамоада қолган ва спорт директори лавозимида ишламоқда.

Демак "Андижон"да жорий мавсумдаги учинчи истеъфо расман руй берди ва Сакаев ўрнини Жамшид Саидов эгаллади.

Breaking news. "Андижон" бош мураббийи Илдар Сакаев истеъфога чиқди 

"Андижон" матбуот хизмати: Сакаев лавозимини тарк этгани йўқ         

"Андижон"ни "Пахтакор"га қарши ўйинда ким бошқариб тушади? 

Live             "Андижон" - "Пахтакор" 0:0         

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика