UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  8 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  2

"Андижон"ни "Пахтакор"га қарши ўйинда ким бошқариб тушади? Янгиликлар

"Андижон"ни "Пахтакор"га қарши ўйинда ким бошқариб тушади?

Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги канали орқали "Андижон" жамоасида "рул" алмашгани ҳақида ёзди.

"Ўша куни сайтимизда "Андижон" бош мураббийи Ильдар Сакаев расман бошқа лавозим, яъни бош мураббийликдан спорт директорига ўтгани ва асосий рул Жамшид Саидовга ўтгани ҳақида ёзгандик. 

Кейинроқ "Андижон" матбуот котиби Одилбек Толипов хабарни инкор этиб, жамоада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини таъкидлади. Буни ҳам сайтимизга бердик.

Бугун ким ҳақ ва ким ноҳақлигини кўрамиз. Аслида вазият аниқ. Асосий рул ва масъулият аллақачон Жамшид Саидовга ўтган. Ильдар Сакаев эса кеча ҳам адашмасам Тошкентда юрганди. "Андижон" жамоасини "Пахтакор"га қарши ўйинга Сакаев ёрдамчи сифатида ишлаб юрган Жамшид Саидов тайёрлаган ва бугун катта эҳтимол бош мураббий сифатида майдонга олиб чиқади. Сакаев балки мураббийлар штабида ўтириши мумкин, ўтирса ҳам спорт директори сифатида бўлади. "Андижон" матбуот хизмати нега бу хабарни яширди ёки инкор этди, очиғи тушунмадим. Сакаев ёки Саидов, бугун кўрамиз, жаноб Толипов :-)", - деб ёзилади Шаҳбоз Беғамовнинг телеграмдаги каналида.

Қайд этиш керакки, аввалроқ "Андижон"да мураббий алмашгани ҳақида хабарни "Андижон" матбуот хизмати инкор этганди.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика