UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  2 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  9 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  4 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  3 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  2 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  20 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф" ўтган йил фақат ютган Янгиликлар

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф" ўтган йил фақат ютган

Бугун олий лигада 6-тур ўйинлари давом эттирилади. Одатдагидек, ҳакамларнинг ўтган йилги статистикасига тўхталамиз.
24 апрель (якшанба)
ҚЎҚОН-1912 - ҚИЗИЛҚУМ
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

"Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашувини андижонлик Темур Тўхтасинов бошқаради. Бу ҳакам 2015 йил мазкур жуфтликдаги жамоаларнинг жами учта ўйинини бошқарган. Қизиғи, ҳар уччала беллашув ҳам 2:1 ҳисобида якунланган. Яъни, икки ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида, бир беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган.

2015 йил. "Қўқон-1912" жамоаси иштирокидаги учрашувлар
СЎҒДИЁНА - ҚЎҚОН-1912 - 2:1
ҚЎҚОН-1912 - МЕТАЛЛУРГ - 2:1

"Қизилқум" жамоаси иштирокидаги учрашув

 БУХОРО - ҚИЗИЛҚУМ - 1:2

БУХОРО - НАСАФ
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Турнинг марказий ўйинларидан бири Бухорода бўлиб ўтади. Тажрибали ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб борадиган беллашув қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Аҳамиятлиси, "Бухоро" 2015 йил Цейтлин бошқарган ўйинда ўз уйида "Металлург"га имкониятни бой берган - 0:3. "Насаф" эса, аксинча, 4та баҳснинг барчасида ғалаба нашидасини сурган.

2015 йил. "Бухоро" жамоаси иштирокидаги учрашув
БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ - 0:3

"Насаф" жамоаси иштирокидаги учрашувлар

НАСАФ - ЛОКОМОТИВ - 2:1
НАСАФ - МАШЪАЛ - 3:0
ҚЎҚОН-1912 - НАСАФ - 1:3
СЎҒДИЁНА - НАСАФ - 1:2
 
ОЛМАЛИҚ - НАВБАҲОР
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Виктор Серазетдинов ҳакамлик қиладиган "Олмалиқ" - "Навбаҳор" баҳси ҳам қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Серазетдинов 2015 йил "Олмалиқ" учун омадсиз ҳакамга айланган. Игорь Шквирин жамоаси Серазетдинов ҳакамлик қилган икки ўйинни ўз уйида ўтказиб, ғалаба қозона олмаган. "Навбаҳор" эса, сафарда "Пахтакор"га ютқазган.

2015 йил. "Олмалиқ" жамоаси иштирокидаги учрашувлар
ОЛМАЛИҚ - ЛОКОМОТИВ - 2:2
ОЛМАЛИҚ - МАШЪАЛ - 1:3

"Навбаҳор" жамоаси иштирокидаги учрашув
 ПАХТАКОР - НАВБАҲОР - 1:0

ШЎРТАН - ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Х. Мухтаров (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Омадсизлик қуршовига тушиб қолган "Шўртан" мазкур турда "Локомотив" билан куч синашади. Танташев бошқарадиган ўйин қайси жамоага ғалаба тақдим қилишини учрашув якунланганидан кейин билиб оламиз. Зеро, жамоалар ўтган йили мазкур ҳакам бошқарган беллашувларда ғалаба қозона олган.

2015 йил. "Шўртан" иштирокидаги учрашув
ШЎРТАН - МАШЪАЛ - 1:0

"Локомотив" иштирокидаги учрашувлар
ЛОКОМОТИВ - АНДИЖОН - 2:0
АНДИЖОН - ЛОКОМОТИВ - 1:2

Фурқатбек Нишонов
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика