UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди Янгиликлар

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди

Теглар :  CAFA
Хабарингиз бор, шу йилнинг июль ойида пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциациясига (CAFA) аъзо мамлакатларнинг U-16 ва U-15 терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтганди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур мусобақани ёритишда фаол бўлган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ташкилот Бош котиби Санжар Ризаев ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Умид Аҳмаджонов мусобақаларни ёритишда жонбозлик кўрсатган ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдириб, уларга ташкилот номидан ташаккурнома ва совғалар топширди.

"МОФА ва ЎФА томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мусобақалар борасида фикр-мулоҳазалар, таклифлар бўлса уларни тинглашга ҳамиша тайёрмиз. Биргаликда ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқамиз. Бунинг учун Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, МОФА президенти келгуси мусобақаларда ҳам журналистлардан ана шундай фаоллик кутиб қолишини таъкидлаб ўтди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика