МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи
13 окт 19:13
Янгиликлар
МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи
Финляндиялик бизнесмен Томас Зиллиакус Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби учун янги таклиф тайёрламоқда.
У аввалроқ 2023 йилда МЮни сотиб олишга уринган, бироқ унинг таклифи жуда кеч келгани оқибатида Жим Рэтклифф 30 фоиз акцияни сотиб олиб улгурганди.
Энди Глейзерлар оиласи фойдали таклифларга очиқлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Зиллиаcус клуб учун курашга қайта киришга тайёр.
Финляндиялик магнат аллақачон "Юнайтед"ни инқироздан олиб чиқиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Зиллиакус бир неча энг яхши ўйинчилар билан шартнома имзоламоқчи ва у 2025 йилги "Олтин тўп" соҳиби Усмон Дембеле атрофида жамоа тузмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар