UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  0 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  8 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  3 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  8 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  22 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  7 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   5 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  1 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0

Ушбу ФИФА кунлари охиргиси... Янгиликлар

Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...

Бу каби реформа футболчилар ҳаётини осонлаштиришга қаратилган. Бироқ у амалда ёрдам берармикин?

Халқаро учрашувлар учун октябрь ойидаги танаффус формати ўзгартирилади! Нима учун, дейсизми? ФИФА терма жамоалар учрашувлари учун "ойналарни" ўзгартирмоқда. 2026 йилдан сентябрь ва октябрь ойларидаги танаффусларни қўшиб юборилади: эндиликда терма жамоалар 21 сентябрдан то 6 октябрга қадар бир ерда жамланади. Бу вақт оралиғида жамоа 4 тадан кўп бўлмаган ўйинда майдонга тушади. Ўзи ФИФА нима сабабдан тақвимга ўзгартириш киритишга қарор қилди?

Ташкилот бу ўзгариш футболчилар манфаатини кўзлаб қилинганига урғу берди — футболчилар учун тиғиз тақвимни енгиллаштириш ҳамда клублар ва терма жамоалар ўртасидаги алоқани яхшилаш. Устига-устак сўнгги вақтларда айниқса футболчиларнинг клубдан терма жамоа лагерига кетиши муаммо ва келишмовчиликларга сабаб бўлаётганди. ФИФА расмий хабарида шундай дейилади: "Ўзгариш, яъни икки ойнанинг бирлаштирилиши, паврозлар сонини камайишига, футболчиларни ортиқча парвозлар чарчоғидан фориғ қилиш билан бирга, миллий ассоциациялар учун етарлича ўйин сонини таъминлайди.

Шунингдек, ФИФА асосий мақсад — ҳақиқатга мос келадиган ва ҳам клублар, ҳам терма жамоалар ўйинларини сифатини оширишга ҳисса қўшадиган тақвим яратиш, бундан ташқари у қадар кучли бўлмаган давлатларда ҳам футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни кашф қилишга қаратилган эканлигини таъкидлади.


2026 йилги халқаро учрашувлар тақвими қуйидагича кўриниш олади:

  • 23 — 31 март (кўпи билан иккита ўйин);
  • 1 — 9 июнь (кўпи билан иккита ўйин);
  • 11 июнь – 19 июль (АҚШ, Мексика ва Канададаги ЖЧ);
  • 21 сентябрь – 6 октябрь (кўпи билан тўртта ўйин);
  • 9 – 17 ноябрь (кўпи билан иккита ўйин).


ФИФАнинг ушбу тақвими камида 2030 йилгача қабул қилинганини ҳам таъкидлаш лозим.


Охирги йилларда клублар ва федерациялар вакиллари бир неча бор тақвим масаласини кўтаришди. Футболчилар дам олишга вақт умуман қолмаганидан норозилиги, айниқса, куз фаслида терма жамоа ихтиёрига бориш учун парвозлар қўшимча чарчоққа, жароҳатларга сабаб бўлаётганига эътибор қаратишни сўрашганди. Мисол учун куни-кеча "Ньюкасл" жароҳат туфайли Йоан Виссани йўқотди. Футболчи терма жамоа ихтиёрида жароҳат олгани туфайли инглиз клубига 6.5 млн фунт тўлаб бериши маълум қилинди. Янги тақвим айниқса Европада тўп тепаётган Лотин Америкаси, Африка ва Осиё терма жамоалари аъзолари учун айни муддао бўлади. Бунгача улар кузда уч бор кўҳна қитъадан ўз мамлакатига ва тескари йўналишда парвоз қилиши талаб этиларди. Энди улар шу каби икки бор узоқ масофага учишдан холи бўлишади.

Аммо ҳозирча мавсум энди қизғин палласига кирган бир паллада уч ҳафталик танаффус клубларга қандай таъсир кўрсатиши номаълум. Жамоалар ўйин темпини йўқотиб қўймайдими? 

Бундан саккиз йил аввал, ўша вақтда Европа клублари Ассоциацияси раҳбари бўлган Андреа Аньелли биринчилардан бўлиб ўзгартириш зарурлигига барчанинг эътиборини қаратишга уринган: "Таркибида хорижлик футболчилар бор кўплаб клубларда, худди биздаги каби, муаммо борки у айниқса куз фаслида сезилади. Футболчиларимиз шу даврда уч-тўрт маротаба Бразилия, Аргентина, Уругвай ва бошқа мамлакатларга учиб бориб келишига тўғри келади. Биз ФИФА, УЕФА ва лигалар билан вазиятни муҳокама қилишимиз ҳамда барча учун маъқул вариант топишимиз керак. Ташаббус билан чиқиб якунда клубларнинг ўзи зарар кўрадиган ҳолат бўлмаслиги жуда муҳим".

Россиядагнилар бу каби ўзгаришлардан мамнундек. Championat.com нашри бу ҳақида хабар бераркан "Спартак" ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Руслан Литвиновнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди: "Кузги танаффусларни бирлаштириш — ажойиб ғоя. Сиз уч-тўртта ўйин ўтказасиз ва клубга кетаверасиз. Терма жамоаларга йўл олмаган йигитлар қароргоҳда қолиб, машғулотларни давом эттиради. Натижада барчанинг ҳолатида фарқ юзага келади. "Динамо"га қарши ўйин (Литвинов сентябрь ойи ўрталарида интервью берган) терма жамоалар ўйинлари танаффусидан кейинги илк беллашув эди. Айтиш мумкинки, худди шу сабаб туфайли биз яхлит жамоадек ўйин кўрсата олмадик. Натижада, дербини номига лойиқ тарзда ўтказишнинг имкони бўлмади. Бироқ ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Ўйлашимча, ФИФА ҳам барчасини кўриб турибди. Умид қиламанки, ўзгариш юз беради ва терма жамоалар ўйинлари учун танаффуслар бирлаштирилади".

Халқаро ўйинлар учун "ойналар" ўзгариши – ФИФА томонидан тақвим борасидаги муҳим қадамлардан бири. Ташкилот жорий ўйинлар сонини сақлаб қолган ҳолда жадвални оптималлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Мазкур реформанинг натижаси қандай бўлишини эса бор йўғи бир йилдан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча эса тарихий ўзгаришдан олдинги сўнгги бу каби халқаро ўйинлар учун танаффусдан, терма жамоалар ўйинларидан завқланиб қолайлик. 

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика