UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  103 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

"CA" Суперлигани кенг қамровда ёритишда давом этади Янгиликлар

"CA" Суперлигани кенг қамровда ёритишда давом этади

Суперлиганинг дастлабки икки тури ортда қолганидан хабарингиз бор.

Бўлиб ўтган ўйинлар орасида қизиқ кечган беллашувлар ҳам, зерикарли баҳслар ҳам кўзга ташланди. Стадионга боришга вақти ёки имкони бўлмаётганларга ўйинларнинг "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётгани ҳам айни муддао бўляпти.

Шу қаторда сайтимиз ижодкорлари Сурперлигани имкон қадар яхши ёритиб боришга ҳаракат қилмоқда. Эсингизда бўлса, мавсум бошланмасидан олдин "СА" Суперлигани янгича форматда ёритади мавзусида мақола чоп этгандик. Унга кўра, ҳар бир турни кенг ва қизиқарли ёритиш мақсадида турли номинациялар бўйича турнинг энг яхшиларини бериб боряпмиз.

Хусусан, турнинг энг яхши футболчиси, энг чиройли гол муаллифи, тур мураббийи, тур ўйини, тур матбуот хизмати, тур ҳаками, тур иқтибоси, энг яхши дарвозабон, тур мухлислари, тур фотоси, энг қизиқарли баҳс, турнинг энг зерикарли ўйини ва ҳоказо. Бундан ташқари, ҳар бир ўйиндан сўнг футболчилар ҳаракатини 10 баллик тизимда баҳолаб бораётганимиздан хабарингиз бор.

Қолаверса, тур ўйинлари якунига етгач, "СА" талқинига кўра рамзий терма жамоани ҳам эълон қиляпмиз. Албатта, бу бизнинг версия ва бунга кимдир қўшилиши, кимдир қўшилмаслиги мумкин. Чунки футболни ҳар ким турлича кўради. Шуни айтмоқчимизки, биз бундан кейин ҳам Суперлигани, қолаверса 25 мартдан бошланадиган Про-лигани мухлисларга ёқадиган тарзда ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.  

Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг. Негаки биз фақат Сизлар учун ишлаймиз.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика