UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

"Бунёдкор" стадиони яна ўз номи билан аталиши мумкин, директор ҳам ўзгаради Янгиликлар

"Бунёдкор" стадиони яна ўз номи билан аталиши мумкин, директор ҳам ўзгаради

Юртимиздаги бош ареналардан бири ҳисобланадиган "Бунёдкор" стадиони охирги вақтларда "Миллий" дея номланиб келинаётганди.

Гарчанд стадионга "Миллий" номи осиб қўйилган бўлсада, ҳужжат ва мухрларда расман ҳамон "Бунёдкор" стадиони сифатида қайд этилиб келинаётганди. Республикамизнинг бош ареналаридан бири яна ўз номи билан аталиши мумкин.

Шунингдек, стадион маъмурияти томонидан очилган пуллик футбол тўгараги ҳам бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда стадиондаги манбамиз хабар берди.

ЎФАдаги яқин манбамизга кўра, тез орада стадион директори сифатида ишлаб келаётган Козим Ўринбойхўжаев ҳам лавозимини бўшатади.

Эслатиб ўтамиз, ЎФАда Умид Аҳмаджонов раҳбарлиги даврида "Бунёдкор"  Стадион бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси раҳбари лавозимига Козим Ўринбойхўжаев тайинланганди.

Шундан сўнг ПФЛ ташкилоти ҳам айнан мазкур стадион ҳудудига кўчиб ўтганди.

Айни пайтда стадион раҳбарлигига "Бунёдкор" клубида фаолият юритиб келаётган ва айнан мазкур стадионнинг қурилишидан бошлаб 2018 йилга қадар ўйингоҳга масъуллардан бири бўлган Даврон Шоқурбонов номзоди ҳам мавжуд. Катта эҳтимол Даврон Шоқурбонов "Бунёдкор" стадиони директори этиб тайинланиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, Даврон Шоқурбонов кеча ЎФА вице президенти Равшан Эрматовнинг терма жамоалар бош мураббийлари билан учрашувида қатнашган ва маълум бўлишича, Шоқурбонов айнан майдон масалалари бўйича жавобгар сифатида мазкур учрашувда иштирок этган.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика