UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  14 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

"Бунёдкор": ОФК кубоги ва ОЧЛ турнири иштирокчи клублари семинари бошланди Янгиликлар

"Бунёдкор": ОФК кубоги ва ОЧЛ турнири иштирокчи клублари семинари бошланди

Бугун, 13 декабрь куни ОФК кубоги ва Осиё Чемпионлар лигаси мусобақалари иштирокчи клублари учун ОФК семинари бошланди.

Қитъамизнинг ҳар иккала нуфузли турнирида иштирок этувчи 80га яқин клуб вакиллари иштирок этаётган семинар Куала-Лумпурдаги муҳташам “Hilton” меҳмонхонасида ташкил этилган.

Семинар бошланишидан олдин клублар вакиллари ОФК масъуллари рўйхатдан ўтишди ва иштирокчилар учун аввалдан тайёрлаб қўйилган махсус бейжикларни қабул қилиб олишди.

Клублар вакилларини рўйхатга олишдан сўнг, маҳаллий вақт билан соат 10:00да ОФК клублар ўртасида мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Шин Мангил сўз олиб, мусобақа олдидан клубларга омад тилади ва семинарни тантанали равишда очиб берди. Шундан сўнг, ОФК масъуллари минбарга чиқиб, аввалдан режалаштирилган семинар маърузаларини ўқиб эшиттиришни бошладилар.

Маҳаллий вақт билан 14:30да (Тошкентда 11:30 бўлади) қура ташлаш маросими бошланади. Даставвал ОФК кубоги иштирокчилари ўз рақибларини билиб олишса, соат 16:30дан бошлаб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги жамоалар ўз рақиблари номларини билиб олишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика