UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  18 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

“Бунёдкор” мухлислари диққатига! Янгиликлар

“Бунёдкор” мухлислари диққатига!

“Бунёдкор” мухлислар клуби янги мавсум олдидан ўзининг дастлабки йиғилишларини ташкил этмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилда юртимиз клублари орасида биринчи бўлиб расмий баҳсларни “Бунёдкор” жамоаси бошлаб беради. “Қалдирғочлар” 17 февраль куни ОЧЛ-2015 “плей-офф” босқичи доирасида БААнинг “Ал-Жазира” клубини қабул қиладилар.

Ушбу учрашув арафасида “Бунёдкор” мухлислар клуби вакиллари ва аъзоликка янги ёзилмоқчи бўлганлар учун йиғилишлар бўлиб ўтади. Унда “Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолигига янги рўйхат тузилади.

Қайд этиш керакки, бу йилдан бошлаб “Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолари тамомила янги, замонавий бейжик билан таъминланадилар. Мухлислар клуби аъзолиги учун сўралган хужжатларни тақдим қилган ишқибозларга махсус штрих кодга эга бўлган замонавий бейжиклар тарқатилади. Ушбу бейжик эгалари мухлислар клуби аъзолари учун ажратилган секторда ўзларининг махсус ўриндиқларига эга бўладилар.

“Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолигига ёзилиш учун ўзингиз билан 2 дона 3х4 хажмдаги фотосурат ҳамда паспортингизни 2 нусҳада кўпайтирган ҳолда олиб келишингиз лозим.

Йиғилишлар 10 ва 15 февраль кунлари бўлиб ўтади. Ҳар иккала йиғилиш ҳам “Бунёдкор” стадионининг 4-кириш дарвозаси олдида соат 15:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика