UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  10 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

“Бунёдкор” Доҳада Янгиликлар

“Бунёдкор” Доҳада

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби делегацияси Тошкент-Дубай-Доҳа йўналиши бўйича парвозни амалга ошириб, тўққиз соат деганда Қатар пойтахтига етиб келди.
“Қалдирғочлар” Доҳадаги “InterContinental Doha” меҳмонхонасига жойлашишди.

Сергей Лушан Қатарга 17 нафар футболчини олиб келган. Булар: дарвозабонлар – Акбар Тўреав ва Муроджон Зухуров, ҳимоячилар – Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Артём Филипосян, Обид Жўрабоев, ярим ҳимоячилар – Шакер Зуаги, Самир Бекрич, Минори Сато, Сардор Собирхўжаев, Мирзохид Ғофуров, ҳужумчилар – Забихилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Сардор Рашидов, Вохид Шодиев, Темур Аюпов.

Таркибга назар ташлар эканмиз, бир қатор йўқотишлар борлигини кўришимиз мумкин. Масалан, марказий ҳимоячи Иван Милошевич машғулотлар пайтида жароҳат орттириб олган бўлса, Отабек Шукуров, Акрамжон Комилов, Элдор Шомуродов сингари асосий таркибга номзод футболчилар ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб туришибди. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячи Жавлон Иброхимов жароҳатидан сўнг ҳамон тикланиш машқларини бажармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви 8 апрель куни Доҳадаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида соат 18:30да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика