UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  0 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  2 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  2 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  3 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2

“Бунёдкор-99” тайёрлов гуруҳлари чемпиони! Янгиликлар

“Бунёдкор-99” тайёрлов гуруҳлари чемпиони!

Фарғона ва Бухоро шаҳарларида олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари турнири Республика босқич баҳслари ўтказилди.

Водийдаги баҳсларда 1999-2000 йилларда таваллуд ўсмирлар куч синашишди. Мусобақанинг гуруҳ босқичи ҳақида аввалги хабарларимизда маълумот бериб ўтгандик. Дилмурод Абдуллаев устозлигидаги “Бунёдкор-99” футболчилари ярим финалда “Нефтчи” вакиллари билан финал йўлланмаси учун курашишди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. “Лотореялар баҳси”да “қалдирғочлар” омадлироқ чиқишди ва фарғоналиклардан 5:4 ҳисобида устун келишди. Қашқадарёв дербиси номи остида кечган иккинчи ярим финалда “Насаф” 6:4 ҳисобида “Аланга”ни мағлубиятга учратди.

Бугун ўтган “Бунёдкор” – “Насаф” учрашувида мусобақа ғолиби номи маълум бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор-99” ҳужумчичиси Аббосбек Жумақулов томонидан киритилган ягона гол “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди. Шу тариқа, 1999-2000 йиллар ўртасидаги 2015 йилги тайёрлов гуруҳлари турнирида “Бунёдкор-99” биринчи ўринни қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика