БУМ! "Насаф"га аргентиналик ҳужумчи келмоқда
23 июл 2023 08:04
Янгиликлар
БУМ! "Насаф"га аргентиналик ҳужумчи келмоқда
Қаршининг "Насаф" клуби яқиндагина грузиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Жаба Жигаури билан шартнома имзолаган эди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги қаршиликлар бу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас. "Аждарлар" сафини аргентиналик тажрибали ҳужумчи Андрес Чавез билан тўлдириш арафасида туришибди. Футболчининг агенти Франко Грасси ижтимоий тармоққа Чавез билан аэропортда тушган суратни жойлади. Грасси ўзимизнинг Шаҳбоз Беғамов билан ҳамкорлик қилади. 32 ёшли ҳужумчи тез орада "Насаф" аъзосига айланади.
Чавезнинг "Банфилд" (Аргентина) билан шартномаси 2023 йилнинг 31 декабригача мўлжалланган. Яъни, у эркин агент эмас. Шунга қарамай, "Насаф" клуби футболчига қизиқарли таклиф билан чиқди ва уни Қаршига келишга кўндирди.
1991 йилда туғилган Андрес Чавез Аргентинанинг "Банфилд" клуби афсонаси ҳисобланади. Ҳозиргача ҳам ушбу жамоа сардори. Бундан ташқари, машҳур "Бока Хуниорс" билан мамлакат чемпиони бўлган. Бразилиянинг номдор жамоаси "Сан Паулу"да ҳам тўп тепган.
Фикрлар