UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  3 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0

Бугун U-16 Осиё чемпионати старт олади Янгиликлар

Бугун U-16 Осиё чемпионати старт олади

Бугун, 15 сентябрь куни Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати бошланади.

Қитъа биринчилигида Осиёнинг энг кучли 16 терма жамоаси иштирок этади. Улар орасида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлари ҳам бор. Ўсмирларимиз "D" гуруҳида Таиланд, КХДР ва Яман билан куч синашишади.

Мусобақада ярим финалга чиққан тўрт терма жамоа кейинги йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Бугун "A" гуруҳида дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтади. Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 15:30да бошланади.

18:30да эса Ҳиндистон - БАА ўйини старт олади.

Ўзбекистон ўсмирлари мусобақани 17 сентябрь куни Таиландга қарши баҳс билан бошлашади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.

Қуйида дастлабки тур учрашувларининг тақвими келтирилган. Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган.


"A" гуруҳи
15 сентябрь

15:30 - Эрон - Саудия Арабистони
18:30 - Ҳиндистон - БАА

"B" гуруҳи
16 сентябрь

15:30 - Австралия - Қирғизистон
19:30 - Япония - Вьетнам


"C" гуруҳи
16 сентябрь

15:30 - Жанубий Корея - Ироқ
19:30 - Малайзия - Уммон


"D" гуруҳи
17 сентябрь

15:30 - КХДР - Яман
19:30 - ЎЗБЕКИСТОН - Таиланд

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика