UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  36 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  6 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Бугун "Навбаҳор" устози Деян Журжевич 52 ёшга тўлди Янгиликлар

Бугун "Навбаҳор" устози Деян Журжевич 52 ёшга тўлди

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Деян Журжевич ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўтган ҳафта сербиялик мутахассис "Навбаҳор" клубига бош мураббий этиб тайинланганди.  

Деян Журжевич - 1967 йилнинг 4 июль куни Сербиянинг Лазаревац шаҳрида дунёга келган. Журжевич футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Колубара” (Лазаревац), ОФК (Белград, 1989-1993, 1994-1996, 2000-2002), “Чукарички” (Чукарица, 1996-1998), Грециянинг “Аполлон Смирнис” (Афина, 1993-1994), Швециянинг “АИК” (Стокгольм, 1998-2000) клублари шарафини ҳимоя қилган. Собиқ Югославия терма жамоаси (1994-1995 йиллар) таркибида майдонга тушган. 1999 йилда “АИК” клуби билан Швеция кубогини қўлга киритган. 

Журжевич мураббийлик фаолиятини Сербиянинг ОФК клуби ёшлар жамоасида бошлаган ва 2006 йилгача бош мураббий вазифасини бажарган. 2007-2008 йилларда Сербия ёшлар (U-23) терма жамоасида ишлаган. 2008-2009 йилларда “Чукарички” клубини бошқарди. 2009-2011 йилларда яна ОФК клубига устозлик қилган. 2010 йили жамоаси билан Сербия чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлган. 

Деянни ўзбекистонлик футбол мухлислари 2011 йилдан буён билишади. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор” жамоасида фаолият юритган. “Шерлар”нинг 2011 йилги мавсумда бронза медали ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритишида бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Деян аканинг ҳам хиссаси катта. Журжевич 2012 йилда ватанига жўнаб кетади. Орадан уч йил ўтиб, аниқроғи 2015 йилнинг ёзида яна юртимизга қайтиб келади. У миллий терма жамоамизда 2017 йилгача техник директор лавозимида ишлади. Журжевичнинг "Навбаҳор"га келгунга қадар охирги жамоаси Сербиянинг “Земун” клуби бўлганди. 

Темурхўжа Абдухолиқов, "Локомотив" ҳужумчиси

- Деян Журжевич "Пахтакор"га келганида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси бўлганим сабабли деярли "Пахтакор" билан шуғулланмаган эдик. Мавсум бошланганида мураббий ўзи учун асосий таркибни аниқлаб бўлганди. Аввалига мен ундан ҳафа ҳам бўлдим. Кейин билсам, у футболчини келажагининг яхши кўра оладиган ҳамда эртанги кун учун мени асраган экан. Шу боисдан ундан миннатдорман. У менга кўп бора Осиёдан тезроқ чиқиб кетишим кераклигини айтар эди. Кетаётганида эса мен билан бир киши алоқага чиқишини айтди. Кейин Песта қўнғироқ қилди. Орада Малайзия ва араб давлатларидан катта сумма эвазига менга таклифлар кела бошлади. Аммо, мақсад битта эди: Англия, Испания бўлмасада, Eвропага кетиш. Буни менга агентим ҳам тушунтирди. Футболчилар учун Хорватия ва Австрия каби мамлакатлар трамплин бўла олишини ўзим ҳам билар эдим. "Хайдук"ни ҳар бир ўйинига ўртача 10 нафарга яқин скаут келиб кузатар экан. Хуллас, Хорватия чемпионатида легионер сифатида ўйнашимга Журжевич сабабчи бўлганди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Деян Журжевичнинг бугунги таваллуд куни билан сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари ҳамда "Навбаҳор" клуби мухлислари номидан муборакбод этамиз. Янги иш жойидаги дебют муваффақиятли бўлишига тилакдошмиз!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика