UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  43 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  1 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  15 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3

Бугун футбол! “Сўғдиёна” – “Насаф” Янгиликлар

Бугун футбол! “Сўғдиёна” – “Насаф”

Теглар :  СўғдиёнаНасаф
Бугун 16 ноябрь куни бошланган олий лига 29-турининг сўнгги учрашуви Жиззахда бўлади.

“Насаф” бу сафар “Сўғдиёна” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 14:00да бошланади.
 
ЎзПФЛ 29-тур. 19.11.2016.
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши)

“Сўғдиёна” марказий стадиони. 14:00да   
 
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий),
Қанот ҳакамлари:  Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент)
Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Сайфитдин Ирматов (Тошкент).
 
Бугунги учрашувда “Насаф” жамоамиз ижобий натижага эришса, ўз тарихида 10-марта бронза совринини қўлга киритиши мумкин. Жамоамизнинг бу совринни қўлга киритиши учун ҳаттоки дуранг натижа ҳам қониқтиради. Аммо “аждарлар” мавсумни юқори нотада якунлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган.
 
“Насаф” ўз тарихида бунгача 2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014 ва 2015 йиллар бронза медали совриндори бўлган. Кўриб турганингиздек, жамоамиз қаторасига 4-марта ушбу совринни қўлга киритишга жуда яқин турибди.
 
Бугун “Сўғдиёна” – “Насаф” жамоалари  чемпионатдаги ўзаро 32-учрашувини ўтказишади. Ўтказилган 31 учрашувда жамоамиз 24 марта, мезбонлар 6 марта ғалаба қучишган. Фақат 1 учрашувда дуранг натижа қайд этилган холос.
 
Жиззахда эса мазкур жамоалар шу кунгача ўзаро 15та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 10 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Жиззахдаги учрашувларда дарвозаларга жами 41та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида - 14:27.
 
Аксарият мавсумларда олий лигада қолиш учун курашган “Сўғдиёна” жамоаси бу йилги чемпионатни ажойиб тарзда ўтказмоқда. Буни баҳс мезбонларининг чемпионат турнир жадвалининг 10-поғонасини эгаллаб туришгани кўрсатиб турибди. Бугун шунингдек, ўз вақтида бир жамоа шарафини ҳимоя қилишган икки собиқ футболчи, мураббий сифатида ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушишади.
 
Хуллас, бугун стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозлари ажойиб футбол ўйинига гувоҳ бўлишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, чемпионатимизнинг сўнгги учрашувлари доимо шундай қизиқарли ўтади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика