UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10

Бугун футбол. "Қизилқум" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - АГМК

Икки ярим ойлик танаффусдан сўнг бугун Coca Cola Суперлигасининг 4-тур баҳсларига старт берилади.

Навоийда Олмалиқ шаҳрининг АГМК клуби "Қизилқум" меҳмони бўлади. Мусобақа жадвалида "Қизилқум" атиги бир очко билан 12-ўринда боряпти. АГМК ҳисобида эса 5 очко бор ва 6-поғонани эгаллаб турибди. 

"Қизилқум" учун бу йилги мавсум омадсиз бошланди. Жамоа учта ўйин ўтказиб ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Аввалига клубга Александр Хомяков бош мураббий этиб тайинланиши кутилганди, бироқ воқеалар ривожи ўзгариб Тачмурод Агамуродов жамоани қабул қилиб олди. Бугун навоийликлар туркманистонлик мутахассис қўл остида дастлабки ўйинни ўтказишади. 

Суперлигани ўз майдонида "Насаф"га қарши баҳс билан бошлаган "Қизилқум" дастлабки турда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа иккинчи учрашувни ҳам ўз ўйингоҳида ўтказиб бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди. Ҳартугул 3-турга келиб навоийликлар Муборакда "Машъал" билан 1:1 натижасини қайд этишди. 

"Қизилқум"дан фарқли ўлароқ АГМК мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлади. Жамоа уйда "Металлург", сафарда "Сўғдиёна" билан кечган кечган баҳсларда бир очколи бўлди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа 3-турга келиб илк ғалабасини нишонлади. Олмалиқда "Бунёдкор" 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. 

АГМК бугунги рақибига нисбатан бирмунча шакллангандек тасаввур уйғотмоқда. Ҳар ҳолда Миржалол Қосимовнинг жамоада иш бошлаганига анча бўлди. Тачмурод Шамакович эса яқинда "Қизилқум"ни қабул қилиб олгани боис жамоа ўз ўйинини топиб кетиши учун барибир вақт керак бўлади. "Қизилқум"нинг бугунги қарама-қаршиликда устун жиҳати ўз майдонида тўп тепиши дея оламиз. 

P/S. Соат 20:00да бошланадиган ўйинни "Mahalla" телеканали орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Қизилқум

Суперлига. 4-тур

13/06/2020, 20:00

1
:
0
Тугади

ОКМК

Элгужа Григалашвили - 66'

45'
90'
24'  Шерали Жўраев
64'  Маккартни Навасеб (Достон Ибрагимов)
72'  Абди Башимов
90'  Алишер Санаев
29'  Игорь Зонич
41'  Эркин Бaйдуллаев
44'  Сардор Раҳмонов
60'  Роман Абдулов (Зафар Полвонов)
60'  Эркин Бaйдуллаев (Муроджон Тошматов)
66'  Элгужа Григалашвили
78'  Баҳром Абдураҳимов (Миржамол Қосимов)
78'  Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев)
87'  Хожимат Эркинов (Элгужа Григалашвили)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика