UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  18 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  22 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  280 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашади. Ҳеч шубҳасиз бу учрашувга турнинг марказий баҳси сифатида қаралмоқда.

Турнир жадвалида ҳар иккала жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Пахтакор" 26 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 25 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Эсингизда бўлса, "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган биринчи ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўйинда "Бунёдкор" ҳисобни очгани, охирги дақиқаларда пенальти қўйилгани, аммо Жасур Ҳакимов гол ура олмагани - ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Бир сўз билан айтганда, қизиқ дерби бўлганди.

Бугун ҳам жамоалардан шиддатли тўқнашув кутиб қоламиз. Ўтган йил "Пахтакор" стадионида кечган баҳс анча баҳс-мунозараларга бой бўлганди. Талотўп ичида урилган гол, ҳисоб олиб-олинмагани, хуллас роса тортишув бўлганди. Бугун қандай ўйин бўлишини эса учрашув давомида кўрамиз.

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Пахтакор" охирги тўртта ўйиндан иккитасини дуранг, яна иккитасини ғалаба билан якунлади. Умуман олганда, "Пахтакор" 6-турдан бери мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа сўнгги бор Бухорода 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Биласизми? "Пахтакор" ўз майдонида ўтказилган 6та беллашувдан бештасида зафар қучган ва бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-3.

Факт: "Пахтакор" бу йилги чемпионатда ўз майдонида ҳали ютқазмаган уч жамоадан бири. Яна иккитаси: "Навбаҳор" ва "Локомотив".

"Бунёдкор" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни жуда яхши бошлади. Аввалига ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнаган "қалдирғочлар" шундан сўнг қаторасига бешта ўйинда ғалабага эришишди. Аммо орада учта мағлубият юз берди. Кейин эса "Бунёдкор" яна қаторасига учта беллашувда зафар қучди.

Биласизми? "Бунёдкор" сафар ўйинларида энг кўп очко йиққан жамоа бўлиб турибди - 12та.

Факт: "Бунёдкор" бу йил сафарда тўрт бор зафар қучиб, икки марта мағлуб бўлди ва ҳали дуранг ўйнамади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика