UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"

Бугун Суперлиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

"Навбаҳор" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Навбаҳор" 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" эса 6 очко тўплаган ҳамда 11-ўринда бормоқда. Жамоаларни атиги икки очко ажратиб турибди. 

Мавсумни дуранг билан бошлаган "Навбаҳор" охирги учта турни кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Лочинлар" икки бор ғалабага эришиб, бир марта дуранг қайд этишди. "Навбаҳор"нинг иккита ғалабаси сафарда "Насаф" ва ўз майдонида "Сурхон" билан кечган ўйинларда қўлга киритилди. Қизиғи, мана шу икки ўйинда жамоа гол ўтказмади. 

Ўтган турда Андрей Канчельскис шогирдлари сафарда "Динамо" билан 2:2 ҳисобини қайд этишди. Айтиш мумкинки, бу баҳс ҳозирча Суперлиганинг энг чиройли ўйинларидан бири бўлди. Бу ўйинда мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам ютиб кетиши мумкин эди. 

"Сўғдиёна"га келсак, бу жамоа чемпионатни ғалаба билан бошлади, бироқ шундан сўнг қаторасига учта беллашувда мағлуб бўлди. Бу эса авалги мураббий Сергей Лушаннинг истеъфоси билан якун топди. Кейинги турдан бошлаб натижаларга Улуғбек Бақоев жавоб бера бошлади. Бақоев қўл остида жамоа илк учрашувини ғалаба билан якунлади: "Сўғдиёна" Жиззахда "Металлург"дан устун келди. 

Аммо ўтган турда "Сўғдиёна"нинг омади чопмади ва "Пахтакор" билан кечган баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйини: 

2018 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0 

2017 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:1 

2016 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"0:0 

2015 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:0 

2014 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:2 

Наманганда кечган охирги бешта ўйиннинг тўрттасида майдон эгалари ғолиб чиққан. Фақат бир марта, 2016 йил дуранг қайд этилган. 2014 йилги баҳс голларга бўй бўлган ва бунда "Навбаҳор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Охирги бешта учрашувдаги тўплар нисбати ҳам наманганликлар фойдасига 11-3. 

Биласизми? "Сўғдиёна" шу пайтгача ҳали Наманганда ғалаба қозонмаган. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика