UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  2 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Аслида бу учрашув 5 апрель куни Андижонда ўтказилиши лозим эди, бироқ стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис учрашув Тошкентга кўчирилди ҳамда 4 апрелга белгиланди. Энди "Локомотив" мезбон сифатида тўп тепади. 

"Локомотив" стадионида кечадиган беллашув соат 18:00да старт олади. Шу ўринда ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар икки жамоа 2004 йилдан бери Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. 

Бу ўйинларнинг 13тасида "Локомотив" зафар қучган, 4 марта "Андижон" ғалаба қозонган ва 3 бор дуранг қайд этилган. "Андижон"нинг тўртта ғалабасидан учтаси ўз майдонида ва биттаси сафарда қўлга киритилган. "Локомотив" эса ўз уйида 9та ва сафарда 4та ўйинда уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати бўйича ҳам умумий кўрсаткич "Локо" фойдасига 37-21. 

"Локомотив"нинг "Андижон" устидан энг йирик ғалабаси икки бор қайд этилган. "Темирйўлчилар" Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган. "Андижон" ҳисобидаги йирик ғалаба эса битта, 2006 йил бу жамоа ўз уйида 5:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган. Учта дурангдан иккитаси 2:2 (2008, 2009) ва биттаси 1:1 (2012) ҳисобида якун топган. 

Шу пайтгача ўтказилган ўзаро ўйинларда "Локомотив" жами 42 очкони қўлга киритган. "Андижон" эса 15 очколи бўлган. Жамоалар охирги марта 2016 йил ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда "Локомотив" ҳар иккала учрашувда рақибидан бир хил 3:1 ҳисобида устун келган. 

Бу йил ҳисобидан "Локомотив" дастлабки турни мағлубият билан бошлади. Жамоа "Пахтакор"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинги турда эса ўз майдонида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Андижон" ҳозирча икки марта дуранг ўйнади. Элдор Сакаев шогирдлари илк турда "Қизилқум" билан 1:1, ундан кейин "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика