Бугун 19:00. Ўзбекистон - Ироқ

Narzulla Saydullayev
24 июл 2016, 08:19
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Учрашув соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Барча мухлисларни ўйинни томоша қилиш ва терма жамоамизни қўллаб қувватлаш учун стадионга чорлаб қоламиз.

Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари шу кунгача 7 марта тўқнаш келишган. 4та учрашувда Ўзбекистон, 1та ўйинда Ироқ ғолиб бўлган. 2 учрашув дуранг ҳисоби билан якунига етган. Тўплар нисбатида устунлик Ўзбекистон томонида 7:4.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia