Бу қизиқ! «Сурхон»да Ҳусниддин Ғофуровлар энди иккитага етди
27 янв 2020 15:14
Янгиликлар
Бу қизиқ! «Сурхон»да Ҳусниддин Ғофуровлар энди иккитага етди
Термизликлар бу йил ҳам селекция ишларини кенг тарзда олиб бормоқда.
Жамоа ўқув-йиғинида яна бир нечта янгиларни учратиш мумкин. Хусусан, ўтган мавсумни «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоасида ўтказган Ҳусниддин Ғофуров жорий мавсумни «Сурхон»да ўтказадиган бўлди. Айтиш керакки, ўтган йили термизликлар «Пахтакор»дан бошқа бир Ҳусниддин Ғофуровни ижарага олганди. Шу тариқа энди «Сурхон»да икки нафар Ҳусниддин Ғофуров ўйнайдиган бўлди. Энг қизиғи, ушбу адашлар 2013 йили ҳам Ўзбекистон биринчи лигасида «NBU-Осиё» шарафини ҳимоя қилганди. Уларнинг йўллари 7 йилдан сўнг яна кесишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар