Бруно Гимарайнш "Реал" назарига тушди
02 мар 2023 18:07
Янгиликлар
Бруно Гимарайнш "Реал" назарига тушди
Бразилиялик яримҳимоячи бутун мавсум давомида "ҳаккалар" учун ажойиб ўйин кўрсатди ва "Ньюкасл" Лига Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда ҳам ёмон ўйнамади.
"Қироллик клуби" 25 ёшли футболчи учун қизиқаётган клублар қаторида экани маълум қилинди. Шунингдек, хабарда Европанинг бир қатор топ-клублари АПЛ вакили юлдузи учун курашаётгани очиқланди.
Ла Лига яқинлашаётган ёзги трансферлар ойнасида жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга бор эътиборини қаратади. Мавсум охирида Лука Модричнинг амалдаги шартномаси якун топади.
"Боруссия" Дортмунд юлдузи Жуд Беллингем ҳам асосий нишонлардан бири ҳисобланса-да, инглиз футболчисига клуб томонидан белгиланган 150 млн евролик нарх Мадрид клубини бошқа ўйинчиларга эътибор қаратишга ундайди.
"Ньюкасл" билан 2026 йилгача битимга эга бўлган Гимарайнш Премьер-лигада 3 та гол ва 3 та ассист натижасини қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар