Breaking! Июнь ойида 8та миллий терма жамоа иштирокида CAFA мусобақаси бўлиб ўтади - Россия эса меҳмон
13 мар 2023 15:18
Янгиликлар
Breaking! Июнь ойида 8та миллий терма жамоа иштирокида CAFA мусобақаси бўлиб ўтади - Россия эса меҳмон
9-21 июнь кунлари Ўзбекистонда биринчи марта миллий терма жамоалар иштирокида CAFA мусобақаси ўтказилади.
Мазкур мусобақада CAFA аъзолари Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этишади. Россия терма жамоаси эса меҳмон сифатида таклиф этилган. Сўнгги меҳмон жамоа номи тез орада маълум бўлади. Бу ҳақда Тожикистон ФФ матбуот хизмати хабар берди.
8та жамоа иккита гуруҳда бўлинади ва гуруҳларда биринчи ўринни олган икки жамоа финалда тўқнаш келади. Гуруҳда иккинчи бўлганлар эса мусобақанинг учинчи ўрини учун баҳсда майдонга тушишади.
Маълумот учун, 12-20 июнь ФИФА кунлари ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар