UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  0 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  2 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2

Бранко Иванкович: "Ҳамма айб ҳакамда" Янгиликлар

Бранко Иванкович: "Ҳамма айб ҳакамда"

"Персеполис" бош мураббийи ОЧЛ финали биринчи ўйинидан кейин ҳакамни танқид қилди.

Эроннинг "Персеполис" клуби устози Бранко Иванкович жамоасининг мағлубиятига бош ҳакамни айбдор қилиб кўрсатди. Маълумки, кеча Японияда ўтказилган ОЧЛ финали биринчи учрашувида "Кашима Антлерс" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бранко Иванкович шундай деди: "Аввало "Кашима Антлерс"ни ғалаба билан табриклайман. Лекин ҳакамлик яхши бўлганида биз ютган  бўлардик. Биринчи таймда рақиб футболчиси бизнинг ҳужумни яққол бузди ва унга қизил карточка берилиши лозим эди. Аммо хитойлик ҳакам миқ этмади. Ўйлайманки, ҳакамлик савияси финалга хос бўлмади. У кўпинча бизга қарши қарорлар қабул қилди. Хуллас, ҳамма айб ҳакамда. Вазият қийин, лекин жавоб учрашувида мағлубият фарқини йўққа чиқариб ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Жавоб баҳсида бизни 80 минг мухлис қўллаб туради. Бу эса катта устунлик беради".

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ финалидан ўрин олган иккинчи ўйин 10 ноябрь куни Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика