UZ

Сўнгги янгиликлар

09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  1 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  2 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  0 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Экитикедан дубль  5 02:55Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди  43 01:00Ла Лига. "Атлетико" 19-ўриндаги "Леванте"ни мағлуб эта олмади  1 00:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди  16 23:30Эстевао "Челси"ни тарк этди  7 22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  1 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  3 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6

Боян Миладинович "Пахтакор"дан кетдими? Янгиликлар

Боян Миладинович "Пахтакор"дан кетдими?

Бир неча йилдан бери "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва деярли ўзбекка айланиб улгурган Боян Миладинович айни пайтда шерлар билан бирга эмас.
Маълумотларга кўра, футболчи Тошкентга қайтиб келмаслиги мумкин экан. Аввалги суҳбатларимизда сербиялик ҳимоячи Тошкент унинг ўзи ва энг муҳими, оиласига ҳар томонлама маъқул келганлиги ва футболчилик фаолиятини ҳам шу ерда тугатишга қарши эмаслигини айтганди. Хатто имконияти бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосини кийишга ҳам тайёрлигини маълум қилганди. Бояннинг "Пахтакор"да қолиш ёки кетиши ҳақида сўраб мурожаат қилганимизда, клуб матбуот хизмати ҳали бу борада аниқ маълумот йўқлиги, Туркия йиғинига борадиган таркиб тасдиқланганидан кейингина расмий маълумот берилишини айтишди. Бошқа томондан, "Пахтакор" ҳимоя чизиғида рақобат кучайиб боряпти. Айниқса, Егор Кримец ва Камолиддин Тожиевнинг Хитой чемпионатидан қайтиб келиши бу рақобатни янада кучайтирди. Айни пайтда Кримец ва Тожиевдан ташқари, марказий ҳимояда Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Муҳсин Убайдуллаев, қанотларда эса Даврон Ҳошимов, Мурод Холмуҳамедов, Александр Мерзляков каби футболчиларни кўрсатишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Миладинович жароҳати сабаб бир ярим йил давомида майдонга туша олмаган, фақат ўтган мавсумнинг сўнгги турларидагина сафга қайтганди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика