UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  9 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  10 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  6 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  116 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

Болалар - келажагимиз! ("Локомотив-2003" тақдирланди) Янгиликлар

Болалар - келажагимиз! ("Локомотив-2003" тақдирланди)

Тошкент, 14 апрель - Юртимизда болалар футболига кенг эътибор қаратилмоқда.
Бунинг натижасида ҳар йили мамлакат миқёсида болалар ўртасида турли мусобақалар ташкил этиляпти. Шунга яраша турли ёш тоифасида маҳоратли футболчилар етишиб чиқмоқда.

"Локомотив" футбол клуби қошида фаолият олиб бораётган "Локомотив" болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳам бундан мустасно эмас. Клуб раҳбарияти томонидан берилаётган эътибор туфайли футбол мактабимиз тарбияланувчилари март ойининг охирги ҳафтасида Туркияда бўлиб қайтишди. Анталияда ташкил этилган "Turkish holidays" деб ном олган футбол фестивалда қатнашган "Локомотив"нинг 2003 йилда туғилган тарбияланувчилари якунда биринчи ўринга сазовор бўлишди.

Шу муносабат билан "Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсининг танаффус пайтида ёш ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. "Локомотив" футбол клуби бош директори Зокир Сейдуллаев ҳамда директор ўринбосари Тўлабек Акрамов чемпионларни мусобақанинг олтин медаллари ва бош соврин Кубок билан тақдирлашди. Шу ўринда Алишер Бозоров бошқараётган гуруҳ футболчиларига кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз. Умид қиламизки, ёш футболчилардан кейинчалик "Локомотив"нинг асосий таркибида тўп тепадиган истеъдод эгалари етишиб чиқади.















Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика