UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  0 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  1 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  2 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  5 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Болалар футболи. ЎФА томонидан ўтказилган мусобақалар сони 555тага етди Янгиликлар

Болалар футболи. ЎФА томонидан ўтказилган мусобақалар сони 555тага етди

Йил бошида Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи Вице-Президенти Умид Аҳмаджанов томонидан 2018 йилда 1000та мусобақа ўтказилиши айтилган эди.

2018 йилнинг 1 июль санасига қадар қилинган ҳисоб китобларга кўра, ЎФА минглик маррасининг экваторидан ўтди. Йил давомида ЎФА ва ҳудудий Ассоциациялар билан ҳамкорликда 550та мусобақа ўтказиб бўлинди. Энг қувонарлиси шундаки, мусобақалар энди фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти, балки бутун Республикани ўз ичига олган ҳолда чекка-чекка қишлоқларга ҳам кириб борди.

Айниқса, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўтказилган "Чарм Тўп" мусобақасида 15 000 нафардан кўп болани қатнашгани катта натижа бўлди. Айни пайтда, ЎФА томонидан водий ҳафталиги ўз якунига етди. У ерда "Ал Фарғоний", "Олтин Водий", "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" кубоклари бўлиб ўтди. Кейинги ҳафталик мезбони воҳа бўлиб, у ерда "Амир Темур" ва "Воҳа" Кубоги мусобақалари ЎФА томонидан юқори савияда ташкил этилади.

Шунингдек, айни пайтда ёзги оромгоҳларда "Ёз — ўтмоқда соз" шиори остида барча вилоятларда футбол мусобақалари ташкил қилинаяпти. Бу шиор остида маҳаллаларда ҳам чемпионатлар ташкил қилинди. Унда жами 10 000 нафарга яқин болаларга ЎФА томонидан махсус эсдалик совғалари тухфа қилинмоқда ва қилинади.

Қуйида, ЎФАнинг ҳудудий Ассоциацияларининг мусобақа ўтказиш бўйича рейтингини ҳавола қиламиз.

1. Тошкент шаҳар 92
2. Андижон 45
3. Қашқадарё 44
3. Наманган 42
4. Навоий 40
4. Тошкент вилояти 40
5. Самарқанд 39
6. Хоразм 38
7. Фарғона 37
7. Қорақолпоғистон Республикаси 37
8. Жиззах 34
9.Сирдарё 32
10.Сурхондарё 25
11. Бухоро 10

Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси мусобақа ўтказиш бўйича етакчиликни ўз қўлига олган. Бу ерда мусобақалар 6 ёшдан бошлаб ўтказиляпти. Шу билан бир қаторда Қашқадарё, Наманган, Андижон, Тошкент вилояти, Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳам фаолликни оширганлар. Фарғона вилоятига янги раҳбар тайинланганига кўп бўлмади, шу боисдан у ерда кейинги 6 ойликда иш сифати ошишини кутамиз.

ЎФА олдида яна бир қатор мусобақалар турибди, улар орасида энг катта турнирлардан бири бу - Мустақиллик Кубоги бўлади. Ундан ташқари, Август ойида "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган катта мусобақанинг географияси ҳам кенгайиши кутилаяпти.

ЎФА 1000та мусобақани ваъда қилган эди, йил сўнгига келиб мусобақалар сони яна ошади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика