UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди Янгиликлар

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди

Аргентинада "FourFourTwo" портали томонидан дунёнинг энг муросасиз қарама-қаршилиги, дея эътироф қилинган "Буэнос-Айрес дербиси" бўлиб ўтди.

Унда "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" жамоалари учрашди. Учрашув тақдирини иккинчи бўлим ўрталарида урилган ягона гол ҳал қилди – Бенедетто бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозанинг чап бурчагига йўналтирди.

Аргентина. Примера. 18-тур

"Бока Хуниорс" – "Ривер Плейт" 1:0

Гол: Бенедетто 65'

Четлатиш: Рохо (90+7) ("Бока Хуниорс")

Ҳакам футболчиларнинг қўполлигини сариқ карточка билан жазолаб борди ва уларнинг сони ўн биттага етди. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Маркос Рохо қўшим берилган дақиқаларда Николас де ла Круснинг бошига оёғи билан сакраб, уни майиб қилиб қўйишига сал қолди.

Қизиғи, бу ғалаба "Бока"нинг қарама-қаршиликлар тарихидаги 91-ғалабаси бўлди. Клублар 83 марта дуранг ўйнаган, яна 84 марта эса "Ривер Плейт" ғалаба қозонган.

Аргентинанинг жорий чемпионатида "Бока Хуниорс" 8 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти (6 та ғалаба, 2 та дуранг) ва 32 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Ривер Плейт" эса 7 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини якунлади ва 29 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика