UZ

Сўнгги янгиликлар

10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  1 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  103 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  7 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди Янгиликлар

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди

Transfermarkt портали 2022 йилги мавсум якунланганидан сўнг Беларусь Олий лигаси футболчиларининг бозор қийматини янгилади.

Чемпионатнинг 391 нафар ўйинчиси янги кўрсаткичларга эга бўлди, аммо биз энг муҳим ўзгаришга эътибор қаратамиз.

"Энергетик-БГУ" таркибида мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири бўлган Бобир Абдихолиқов фаолиятидаги энг сермаҳсул (32 ўйинда 27 гол ва 8 голли узатма) мавсумни ўтказди. Ҳужумчи 1 миллион евро билан энг қиммат футболчилар учлигидан жой олди ва ҳақли равишда Қозоғистон (2:0) ва Россия (0:0) билан кузги ўйинларда терма жамоага узоқ кутилган чақирувини олди.

Ундан олдинда ҳозир эркин агентга айланган "Шахтёр" Солигорск собиқ ҳимоячиси Никола Антич (1,2 миллион евро) ва БАТЭ мудофаа вакили Яков Филипович (1,2 миллион евро) бормоқда.



Маълумот ўрнида, 25 ёшли ҳамюртимизнинг 6 ой олдинги трансфер нархи 800 минг еврони ташкил қилган эди.

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика