UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  41 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  17 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  21 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Бир неча дақиқа олдин Беларусь чемпонатининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими якунига етди.

Унда жорий мавсум "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов ҳам тақдирланди.

Беларусь чемпионатининг 2022 йилги мавсумида 26та гол билан мавсум тўпурарига айланган ва жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган Абдихолиқов лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди ва унга махсус соврин топширилди.

Бундан ташқари Бобир чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси, тўпурар совринларини қўлга киритди ва лиганинг "А" рамзий терма жамоасидан жой олди. Бу термага "Энергетик-БГУ"да ўйнаган яна бир футболчимиз, Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Шу билан бирга Бобир лиганинг энг фойдали футболчиси деб ҳам топилди.

Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мавсумни 2-ўринда тугатди. Шу тариқа, минскликлар Европа Конференциялар Лигаси саралашида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимидан олинган видеоларни ТЕЛЕГРАМ каналимизда кўришингиз мумкин.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика