UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

БМЛ. Биринчи тур якунланди Янгиликлар

БМЛ. Биринчи тур якунланди

Теглар :  БМЛ
Янги сайтдаги илк БМЛ кубогининг дастлабки тури бўлиб ўтди.

Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.

ДИҚҚАТ! Бу сафар ўзгариш қилинади. Саволлар мазкур саҳифада ҳар 5 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:

  •   Чат қилмаслик.
  •   Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
  •   "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
  •   Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
  •   Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.



Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.

Ҳар бир саволга 5 дақиқа вақт берилади! Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 2, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.


САВОЛ №1: 18:00 - 18:05 (вақт)
Италиядаги ҳаваскор жамоалардан бирида ўйнаган футболчи ўйин вақтида қулай имкониятда тўпга зарба беришга уриниб кутилмаганда оёғи билан ерни тепиб олади. Зарба жуда кучли чиққанидан футболчининг оёғи синганди. Ўша ҳолатдан сўнг футболчига ўзига хос мукофот беришганди. Нимага ва қандай мукофот?

Жавоб 1: Ўша ерда тарихий скелет топилган. Футболчига "археологик изланишлар йўлидаги ҳаракати" учун мукофот топширилган.


САВОЛ №2: 18:05 - 18:10 (вақт)
Футболда дарвозабонлар тўпни қўл билан ўйнашлари мумкин бўлган ягона амплуа вакиллари. ХХ аср бошида дарвозабонлар учун махсус қоида ишлаб чиқилган. Бу қандай қоида?

Жавоб 2: 1912 йилдан бошлаб дарвозабонлар тўпни фақат ўз жарима майдонлари ичида ушлаш ҳуқуқига эга бўлишган. Унга қадар улар майдоннинг исталган жойида тўпни қўл билан ўйнайверишган. Хатто қўл билан гол урган ҳолатлар ҳам кузатилган экан.


САВОЛ №3: 18:10 - 18:15 (вақт):

2002 йилги мавсумда олий лигада энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам?

Жавоб 3: Рашид Айтеков 19та ўйин


САВОЛ №4: 18:15 - 18:20 (вақт):

Франция терма жамоаси аъзоси Лоран Блан қандай тарихий натижа қайд этган?

Жавоб 4: Жаҳон чемпионати тарихида илк олтин тўпни урган.


САВОЛ №5: 18:20 - 18:25 (вақт):

2006 йилги олий лигада қайд этилган энг йирик ҳисоб қайси ўйинда кузатилган?

Жавоб 5: "Навбаҳор" - "Хоразм" 10:0


Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Мусобақа жадвали 24 соат ичида тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика