

Бу сафарги савол бериш тартиби ўзгаради. Ўқувчиларга 12та машҳур иқтибосни тақдим этамиз. Бу иқтибослар қайси футболчи ёки мураббийлар томонидан айтилганини топиш талаб этилади. Барча 12та иқтибоснинг эгасини топган дастлабки ўқувчи 5 баллга эга бўлади. Кейинги топганга 3 балл берилади. Камида 10та иқтибоснинг эгасини топган ўқувчиларга 1 баллдан берилади.
Ўйлаш (google дан қидириш учун) учун 30 дақиқа тақдим этамиз. ДИҚҚАТ! Жавобларингизни алоҳида-алоҳида эмс битта коммент орқали қолдиринг.
Қуйидаги иқтибослар кимлар томонидан айтилган:
1."Нима учун доим мен?" (why always me?) - Марио Балотелли
2."Болаларни асранг" - Пеле
3."Бу яратганнинг қўли эди" - Диего Марадона
4."Агар футболчи бўлмаганимда катта эҳтимол билан официант бўлардим" - Криштиану Роналду
5."Ўзимни энг яхши мураббий деб ҳисобламайман. Лекин мендан яхшироқ мураббий бор деб ўйламайман" - Жозе Моуриньо
6."Ёшлигимда оёқ кийимим йўқлиги учун йиғлардим. Бир куни оёғи йўқ инсонни кўриб қолдим" - Зинедин Зидан
7."Барселона"га ўтиш? Йўқ, мен қиз болалар билан ўйнамайман" - Марио Балотелли
8."Футбол оддий ўйин. 22 нафар футболчи 90 дақиқа давомида тўпнинг ортида қувишади, якунда эса немислар ғолиб чиқишади" - Гари Линикер
9."Менга 10та тўнка ва битта Зиданни беринг, мен Чемпионлар лигасини ютиб бераман" - Сер Алекс Фергюссон
10."Йигитлар ҳаракат қилишди, уларда айб йўқ" - Миржалол Қосимов
11."Ҳар бир жамоа рақиб қандай имкон берса шундай ўйнайди" (Каждая команда играет так, как позволяет ему соперник) - Вадим Абрамов
12."Боримиз шу..." - Рауф Инилеев



