UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

BMB Trade group ПФЛ ҳомийсига айланди Янгиликлар

BMB Trade group ПФЛ ҳомийсига айланди

Теглар :  ҲомийBMBЎзПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси BMB Trade group инвестицион-консалтинг компанияси билан келишувга эришди.

Келишув асосида BMB Trade group 2023 йилги мавсум давомида Суперлиганинг расмий ҳомийсига айланди. 

BMB Trade group хизматидан бугунга келиб 720 дан зиёд хорижий компаниялар фойдаланиб келади. Умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келаётган компания Ўзбекистон футболи ва мамлакат футзалини қўллаб-қувватлаш йўлида сўнгги уч йилда катта қадамлар ташлади. Жумладан: 

•  2021 йилда BMB футзал клубига асос солинди; 

•  2021/22 йилларда "Сўғдиёна" ва "Локомотив" футбол клубига ҳомийлик қилинди; 

•  BMB Trade group, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан фаол ҳамкорлик қилиб келади. 2022 йил айнан BMB Trade group ҳомийлигида Италия юлдузларидан ташкил топган жамоа Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон футболи юлдузларига қарши майдонга тушганди. Бу ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи учун компаниянинг ўзига хос совғаси бўлди, дейиш мумкин. 



2023 йилга келиб BMB Trade group Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий ҳомийси сифатида мамлакат чемпионати ривожига ҳисса қўшишга қарор қилди. Қайд этиш керак, компания ўзининг хорижий ҳамкорлари билан Италиянинг "Милан" футбол клуби билан ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйган.

BMB Trade group кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда мамлакатимизнинг олди персонларидан бири ҳисобланади. Унинг қўл остидаги катта жамоа раис бошчилигида ҳар ҳафта футзал спорт тури билан шуғулланади. Компания профессионал футзал билан чекланиб қолмай, ҳаваскорлар ўртасида мунтазам турнирлар ташкил қилиб туради. Бунда BMB Trade group тижорий мақсадларни кўзламайди, балки ижтимоий йўналишдаги лойиҳалари орқали ёшларни спортга кенг жалб қилиш каби юксак қадриятларни ўзида акс эттиради. 

"Бугун компаниямиз учун тарихий кун. BMB Trade group ташкил топган дастлабки кунидан бошлаб спорт билан ҳамоҳанг фаолият олиб бормоқда. Мақсадимиз битта — Ўзбекистонда ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. 

Муҳтарам Президентимиз томонидан, қолаверса, ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида жуда катта иш олиб борилмоқда. Ўз навбатида, биз тадбиркорлар ҳам ҳақиқий ватанпарвар сифатида бу ўзгаришларга лаббай деб жавоб беришимиз, байроғимизнинг жаҳон ареналарида баланд ҳилпирашига қўлимиздан келганича ҳисса қўшишимиз лозим. 

Эътироф этишим керак, сўнгги 2-3 йилда футбол тамомила ўзгарди. Футболчиларга, клубларга бўлган муносабат яхшиланди. Бу халқаро майдонда ҳам ўз мевасини бераётганлигини кўряпмиз. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимизнинг эндигина бошланиши. Келажакда бундан-да катта шартномалар имзолаб, футболимиз ривожи йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз", – дея таъкидлади компания бошқаруви кенгаши раиси. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси BMB Trade group каби катта ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилишини олдинга ташланган навбатдаги қадамлардан бири деб ҳисоблайди. Ишонамизки, 2023 йилги мавсум аввалгисидан яхшироқ руҳда ўтади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика