UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  5 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  12 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  10 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1

Биринчи лига. 9-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 9-тур статистикаси

Теглар :  Биринчи лига
26-27 сентябрь кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди. Айрим учрашувларда кутилмаган ҳисоблар ҳам қайд этилганини эътироф этиш лозим. Биз эса одатга кўра, поёнига етган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
 
ПЕШҚАДАМЛАР БАҲСИДА БУ САФАР ҲАМ “ОҚ-ТЕПА”НИНГ ҚЎЛИ БАЛАНД КЕЛДИ ЁКИ “ЗОМИН”ДАН МЕҲМОНДА ЙИРИК ҲИСОБДАГИ ҒАЛАБА
8-турда 7та ўйин бўлиб ўтди. Нукуснинг “Орол” жамоаси молиявий муаммолар сабаб “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши бахсга бора олмади. Шу сабабли бу ўйинда мезблонларга техник ғалаба ёзилди.

Турнинг қолган ўйинларига қисқача тўхталадиган бўлсак, “УзДонгЖу” ўз майдонида аутсайдер “Ғиждувон”ни қабул қилди ва аранг ғалабага эришди. Ғиждувонликлар гарчи турнир жадвалининг сўнгги поғонасида кетаётган бўлсада, шу куни мезбонларга жиддий қаршилик кўрсата олди. Аммо “бўёқчилар” ўз майдонида барибир муваффақият қозонди.

Бундан олдинги турда Қаршида “Насаф-2”ни йирик ҳисобда таслим этиб қайтган “Цементчи”га бу сафар осон бўлмади. Биринчи бўлимда Нурали Султонов шогирдлари ҳисобни очишга эришганда ва танаффусга ғалаба билан чиқиб кетганди. Сал бўлмаса ёш “аждарлар” Қувасойдан очко билан қайтишлари мумкин эди. Лекин бунга майдон эгалари йўл қўймади ва якунда иродали ғалабага эришди.

“Локомотив-БФК” эса ўтган турда “Хотира-79”дан Тошкентда мағлуб бўлганди. Шу боис “темирйўлчилар” бу сафар реванш олишга уриниши аниқ эди. Иккинчи бўлим бошидаёқ тошкентликлар учрашувда ҳисобни очишга эришди. Аммо кейинчалик майдон эгалари жавоб тўпини кирита олди. Якунда эса томонлар дурангга эришди.
“Косонсой” эса ўз майдонида кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Аниқроғи бунга зоминликлар сабабчи бўлди. Асқар Умаров бошқарувидаги жамоа гарчи ўйин куни стадионга етиб келган бўлсада, рақиб дарвозасига жавобсиз нақд 6 (!)та тўп кирита олгани эътиборга моликдир.
Олий лигага чиқиш учун кураш олиб бораётган Тошкентнинг икки клуби ўртасидаги навбатдаги баҳсда ҳам “Оқ-тепа”нинг қўли баланд келди. Бу билан Ильдар Сакаев жамоаси турнир жадвалида яққол пешқадамга айланиб олди.

“Банкирлар” ўтган турдаги мағлубиятдан кейин “Хоразм”дан реванш олишга эришди.
Икки фарм-клуб: “Пахтакор-2” – “Машъал-2” жамоалари ўртасидаги навбатдаги баҳсда ҳам муборакликларнинг қўли баланд келди.   
“Ёзёвон-Лочинлари” – “Орол” + /-
«УзДонгЖу» – «Ғиждувон» – 4:2.
«Цементчи» – «Насаф-2» – 2:1.
«Хотира-79» – «Локомотив-БФК» – 1:1.
«Косонсой» – «Зомин» – 0:6.
«Оқ-тепа» – «Обод» – 2:1.
«НБУ-Осиё» – «Хоразм» – 3:1.
«Пахтакор-2» – «Машъал-2» – 0:1.


ГОЛЛАР
* 9-турда киритилган умумий голлар сони 25тани ташкил этди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3,57тадан гол демакдир.
* Энг кўп гол урган жамоа “Зомин” бўлди, 6та.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган клуб эса “Косонсой”дир.
* Турнинг энг тезкор голи 6-дақиқада юз берди. “Зомин” ўйинчиси Сардор Иномжонов айнан ушбу сонияларда “Косонсой” дарвозасига тезкор гол киритди.  
* Турнинг энг сўнгги голи  эса 90+2-дақиқада содир бўлди. “УзДонгЖу” ҳужумчиси Акмал Жўрабоев “Ғиждувон” дарвозасига сўнгги тўпни киритиб, учрашувга нуқта қўйди.
* 3та дубль. Достон Тошматов (“Зомин”), Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”), Леонид Кошелев (“НБУ-Осиё”) ушбу турда иккитадан гол киритишга муваффақ бўлди.
* 1та хет-трик. “Зомин” футболчиси Сардор Иномжонов мазкур турда 3та гол урган.  
* Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар жами 4та пенальти белгилади. Шундан 2таси аниқ амалга оширилган бўлса, яна иккитаси ноаниқ тепилди.
Низом Норов (“Хоразм”) – аниқ
Раҳматулло Мелибоев (“Цементчи”) - аниқ
Олим Навкаров (“НБУ-Осиё”) – ноаниқ
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) - ноаниқ

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Турнинг 7та ўйинида жами 35 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбонлардан 17та ўйинчи сариқ билан “сийланган” бўлса, қолган 18та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилди.
* Турнинг энг тартибли жамоаси бу сафар “УзДонгЖу” бўлди. Андижонликлар эътиборлиси “Ғиждувон”га қарши баҳсда бирорта ҳам сариқ карточка олмади.
* Умуман олганда турнинг энг тартиб ўтган ўйини “УзДонгЖу” – “Ғиждувон” баҳси бўлди. 1та сариқ карточка.
* Ушбу турда энг кўп сариқ карточкани “Оқ-тепа” ва “Машъал-2” футболчилари олди. 5тадан. Эътиборлиси ҳар икки клуб ҳам ғалаба қозонган.
* “Оқ-тепа” – “Обод” баҳсида 8та сариқ карточка кўрсатилди. Мезбонлардан 5 нафари, меҳмонлардан эса 3та ўйинчи огоҳлантирилди.
* Эътиборга молик томони 9-тур ўйинларида бирорта ҳам қизил карточка қайд этилмаган.

ЭНГ ЮҚОРИ БАЛЛ СЕРАЗЕТДИНОВДА. НАЖАФАЛИЕВДА ЭСА АКСИНЧА
* Ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар орасида энг юқори баллни бу сафар ҳам Виктор Серазетдинов олди. Тошкентда кечган “Оқ-тепа” – “Обод” (2:1) баҳсини бошқариб борган пойтахтлик ҳакамга назоратчи Хушвақт Мухторов 8,6 балл қўйди.
* Бу борада аксинча холат эса Аскер Нажафалиевга тегишли. “Косонсой” – “Зомин” (0:6) учрашувини бошқарган реферининг ҳатти-харакатлари назоратчи Ислом Раҳимов томонидан 8,0 баллга муносиб баҳоланди.

«УзДонгЖу» – «Ғиждувон» – 4:2.
Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) – 8,2, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,1, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 7,7, А. Маражабов - 9
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
 
«Цементчи» – «Насаф-2» – 2:1.
Ҳакамлар: Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,5, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,5, З. Эркинов (Тошкент) – 8,5, С. Раҳмонов - 7
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

 «Хотира-79» – «Локомотив-БФК» – 1:1.
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон) – 8,2, И. Абдулақов (Тошкент вилояти) – 8,2, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,8, И. Носиров- 9
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

«Косонсой» – «Зомин» – 0:6.
Ҳакамлар: А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,0, Х. Ўролов (Тошкент вилояти) – 8,0, С. Ульфатов (Тошкент вилояти) – 8,0, А. Жабборов - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Оқ-тепа» – «Обод» – 2:1.
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,6, С. Еремеев (Тошкент) – 8,3, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,0, Д. Аҳтамов - 8
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

«НБУ-Осиё» – «Хоразм» – 3:1.
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,4, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,0, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 8,2, Т. Галеев - 8
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

«Пахтакор-2» – «Машъал-2» – 0:1.
Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент) – 8,2, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 8,1, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,1, А. Рубаков - 9
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).


МУХЛИСЛАР
* 9-турнинг 7та ўйинига жами 2698 нафар томошабин ташриф буюрди! Албатта бу жуда ҳам ачинарлидирю Шундан ҳам билса бўладики, биринчи лигага бўлган қизиқиш турдан-турга пасайиб бораётганини.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 385тадан ишқибоз демакдир!
* Тошкентдаги ўйинларга 100та ҳам томошабин кирмаяпти.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Пахтакор-2» – «Машъал-2» – 0:1. 51 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Хоразм» – 3:1. 86 томошабин.
«Хотира-79» – «Локомотив-БФК» – 1:1. 89 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Обод» – 2:1. 97 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Ғиждувон» – 4:2. 112 томошабин.
«Косонсой» – «Зомин» – 0:6. 951 томошабин.
«Цементчи» – «Насаф-2» – 2:1. 1312 томошабин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ



ТЎПУРАРЛАР:
Алишер Азизов (“Обод”) – 20та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 18та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 16та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 16та
Даврон Исоқов (“Косонсой”/ “Навбаҳор”) – 15та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 15та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 15та

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

10-тур. 2 октябрь (жума)
“Ғиждувон”  - “Ёзёвон-Лочинлари”
“Орол” – “Цементчи”
“Насаф-2” – “Хотира-79”
“Локомотив-БФК” – “Косонсой”
“Зомин” – “Оқ-тепа”
“Обод”  - “НБУ-Осиё”
3 октябрь (шанба)
“Хоразм” – “Пахтакор-2”
“Машъал-2” – “УзДонгЖу”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика