UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  0 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  8 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  54 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2

“Бир футболчи тарихи”. Ёшлигида плеймейкер бўлган Маттейс Де Лигт ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Ёшлигида плеймейкер бўлган Маттейс Де Лигт ҳақида

Нидерландия – лолақизғалдоқлар юрти.

Ушбу давлат мени ўзининг иқтисоди ёки инфратузилмаси билан эмас, балки футбол бўйича терма жамоасининг спорт формаси билан ўзига торта олган. 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Жованни Ван Бронкхорстнинг Уругвайга урган супер голи ва финалда Арьен Роббеннинг Икер Касильяс билан бирга-бир вазиятга чиқиб, “қовун туширгани”дан кейин бу мамлакатга бўлган симпатиям ошган, очиғини айтсам. Бироқ кейинчалик бирор мусобақада натижа кўрсата олмади, на Евро-2012да ва на ЖЧ-2014да. 2020 йил якунига яқинлашдик, энди энди лолалар юрти яна етакчилар сафига қайтмоқда. Кечроқ тушуниб етганим шу бўлдики, айнан 2012 йилдан кейин мазкур мамлакат футболида авлодлар алмашинуви бошланган экан. 

Умуман олганда Нидерландия футболи деганда “Аякс” жамоаси биринчи кўз олдимизга келади. Ушбу клубни, айниқса, ёш авлод 2018/19 йилги мавсумда ЕЧЛдаги иштирокидан кейин яхшироқ таниди. Де Ёнг, Де Лигт, Онана каби иқтидорлар билан ёш жамоа финал остонасига етолмай қолди. Бироқ мавсум кашфиёти айнан шу жамоа ва футболчилари бўлди. Бугун айни шу кашфиётлардан бири бўлган Маттейс Де Лигт ҳақида гаплашамиз.


Маттейс Де Лигт – ким ўзи у?

Қаҳрамонимиз 1999 йилнинг 12 август куни Нидерландиянинг Лейдердорп шаҳрида туғилган. Дастлаб “Абкауде” болалар жамоасида футбол сирларини ўргана бошлади. 9 ёшида диетолог хизматидан фойдаланган. Маттейс болалигида жадал улғайган бўлсада, вазн борасида муаммога дуч келганди. Шу сабаб, камтарин “Абкауде” мактабида “Аякс” скаутлари назарига тушган 9 ёшли болакай футбол майдони эмас, балки диетолог ҳузурига йўл олганди. “Аслида бу масала мени ташвишлантирган эмас, лекин шифокор тавсиялари қизиқарли туюлганди. Муҳими, унинг кўрсатмаларига амал қилдим, овқатланиш тартиби ва ўз ҳолатимга кўпроқ эътибор бера бошладим”, - дейди ҳимоячи бу борада.


Клублардаги фаолияти ҳақида

2009 йили пойтахтга – Амстердамнинг “Аякс” жамоасига бориб қўшилди. Бир неча йил давомида клуб тизимида машғулотларда қатнашиб юрди ва 2016/17 йилги мавсумдан эътиборан асосий таркибга киритила бошланди. Голландия чемпионатидаги дебютини 2016 йилнинг 27 ноябрь куни “Херевен” жамоасига қарши ўйинда нишонлади. Мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб, асосан захирадан бўлса-да тез-тез майдонга туша бошлади. Кейинги мавсум эса жамоанинг асосий футболчисига айланган бўлса, 2018/19 йилги мавсумларда Де Лигт “Аякс”нинг сардорига айланди. Айнан 2018 йил якунларига кўра қаҳрамонимиз “Golden boy” совринига эга чиқди. Қизиғи шундаки, Тuttosport томонидан таъсис этилган “Golden boy” соврини футбол тарихида илк марта ҳимоя чизиғи вакилига топширилди.

2018/19 йилги мавсумда у 33та ўйин ўтказди ва 3та гол муаллифига айланди. 2019 йил 18-июлида эса Италиянинг "Ювентус" клубига 75 миллион евро эвазига трансфер қилинди ва жамоа билан биргаликда 2024 йилгача шартнома имзолади. Айни шу трансфер амалга ошганига қадар, футболчига “Барселона”, ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар ҳам қизиқиб кўришди. Ҳаттоки, Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" марказий ҳимоячиси Маттейс Де Лигт учун нафақат пул, балки ўз тарбияланувчиларини ҳам беришга тайёр эди. Ушбу трансфер учун ҳимоячи Хуан Миранда, ярим ҳимоячилар Ориоль Бускетс ва Рики Пуч амстердамликлар сафига ижара асосида боришлари мумкин. Бундан ташқари, "кўк-анорранглилар" марказий ҳимоячи Жан-Клер Тодибони ҳам бериб юборишга тайёр бўлишган.

Футболчи “Аякс”дан кетмаган, трансферлар оламида футболчи учун “Барселона” энг асосий давогар бўлган вақтлар журналистлардан бири унга “Сиз “Барселона”га ўтишни истайсизми?” – деб берган саволга футболчи: “Албатта, зўр бўлар эди, лекин аввало ўзимга мос келадиган жамоа эканлигини топишим лозим. Мен ҳали ҳам юрагим нимани хоҳлаётганини билмайман. Бутун фаолиятим давомида бор эътиборимни “Аякс” ва Голландия терма жамоасига қаратдим. Татил вақтида келажагим борасида бир қарорга келишим керак. Бу масалага қачон ечим топишилишини биламайман, аммо мен вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан” – деб жавоб берган. “Ювентус” сафига келиб қўшилгандан кейин берган интервюсида унга нега “Барселона” ёки ПСЖни танламагани тўғрисида савол беришди ва Де Лигт: “Такрор айтаман, барчаси узоқ давом этган жараён маҳсулидир. Атрофга боқиб, мен учун қайси вариант қулайроқ эканлиги ҳақида кўп ўйладим. Италия футболи ҳимоя чизиғига дахлдор анъаналари билан ном қозонган. Бу мамлакат футболи ҳақида гап борса, кўз олдимда аввало, афсонавий ҳимоячилар гавдаланишади. Қолаверса, туринликлар мени таркибга жалб этишни қанчалик истаётганликларини амалда кўрсата олишди, салоҳиятимга тўлиқ ишонишди. Мана, буюк жамоанинг бир бўлагига айландим ва табиийки, бундан бемалол фахрланишим мумкин. Аслида танловнинг сабаблари бисёр, аммо энг асосийси, ана шу ҳиссиётлар...” – дея жавоб берди.

Кўпчилик Де Лигтнинг “Ювентус”га ўтишига Криштиану Роналдунинг Миллатлар лигаси финалидан кейин унга берган таклифи сабаб бўлган деб айтишади. Бироқ футболчининг ўзи бу гап-сўзларга жавоб берган: "Миллатлар лигаси финалидан сўнг "Ювентус"да ўйнашни истаётганимга ишончи комил эди ва факт шуки Роналду мендан жамоага қўшилимни сўради. Бу эса мен учун улкан ютуқ. Шунга қарамай, ушбу суҳбат қароримна таъсир этгани йўқ. Бу ерга келишга қарор қилдим, чунки Италия ҳимоячиларнинг ривожланиши учун анъанавий мамлакатлардан бири" – дейди футболчи.

Энг қизиғи эса, футболчи “Ювентус”даги дастлабки мавсумидаги биринчи ўйинда захирада қолдирилди ва бундан хайрон эканлигини билдирган эди: “Мен ўйнашни хоҳлагандим. “Парма”га қарши ўйнайман деб ўйлагандим. Бироқ, барчаси мураббийлар штабига боғлиқ. Мослашишда давом этмоқдаман. Бонуччи ва Кьеллини кўпдан буён жаҳоннинг энг яхши ҳимоя жуфтлиги ҳисобланади, уларга бўлган ишонч эса юқори даражада. Асосий таркибга кириш учун курашишим керак. Жисмоний тарафдан бу қийин, лекин, тажрибамни ошириб бораётганимни сезмоқдаман”, – дейди голландиялик футболчи.


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Маттейс Де Лигт Нидерландиянинг турли ёшлардаги терма жамоасида майдонга тушди. Нидерландиянинг асосий терма жамоасига эса биринчи бор 2017 йил март ойида чақирилди. 


Шахсий ҳаёти

Де Лигт севгилиси Аннеки Моленар билан биргаликда яшайди. Жуфтлик 2018 йилдан бери бирга. Моленар таниқли голландиялик адвокат ва собиқ футболчи Кеже Моленарнинг қизи. Футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида тез-тез севгилиси билан тушган суратларини жойлаб туради. 


Шахсиятига доир қизиқ ҳолат

Футболчи ўзининг интервюларидан бирида ёшлигида ҳимоячи бўлиб эмас, балки бошқа жойда ўйнагани ҳақида гапириб ўтган эди. “15 ёшимгача плеймейкер позициясида тўп сурдим. Мен майдон марказида жуда кўп ўйнадим, голлар урдим ва голли узатмаларни амалга оширдим. Аммо, кейинчалик менга ҳимоя марказида ўйнашни тавсия қилишди. Аввалига бу фикрга шубҳа билан қарардим. Лекин ярим ҳимояда тўп сурганим менга ҳимояда ўйнашга ёрдам беришини кейин тушуниб етдим” – дейди футболчи.


Эришган ютуқлари


"Аякс" жамоаси сафида

Голландия чемпиони: 2018/19 йилги мавсум;

Голландия кубоги соҳиби: 2018/19 йилги мавсум;

УЕФА Европа Лигаси витсе-чемпиони: 2016/17 йилги мавсум;

"Ювентус" жамоаси сафида

Италия чемпиони: 2019/20 йилги мавсум;

Голландия терма жамоаси сафида

УЕФА Миллатлар лигаси кумуш медали соҳиби: 2019 йил;


Шахсий совринлари


Голландияда йилнинг энг яхши футболчиси: 2017/18 йилги мавсум;

“Golden boy” мукофоти соҳиби: 2018 йил; 

Голландияда “Йилнинг энг яхши футболчиси”: 2019 йил;

УЕФА Европа лигасида йилнинг рамзий жамоаси а'зоси: 2016/17 йилги мавсум;

УЕФА Чемпионлар Лигасида йилнинг рамзий жамоаси аъзоси: 2018/19 йилги мавсум;

ФИФПРО терма жамоаси а'зоси: 2019 йил;

УЕФА доирасида мавсумнинг рамзий терма жамоаси а'зоси: 2019 йил. 



Нидерландия ҳамиша иқтидорларга бой мамлакат бўлган. “Аякс” футбол мактабини эса асосий омбор деса ҳам бўлади. У ердан ҳар йили янги номлар, ёш футболчилар ўсиб чиқади, футбол оламига кириб келиб жаҳоннинг “энг яхши”ларидан бири бўлишади. 


Бугун танишганимиз Де Лигт Нидерландия терма жамоаси ҳимоясида Ван Дейк билан ёнма-ён ўйнайди. 2012 йилдан кейинги омадсизликларни тўғрилаш вақти келгандир балки, нима дедингиз қадрли мухлис?!


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика