UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  5 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  4 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  19 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4

Б.Ҳакимов: «Бундай ўйинлар олий лигамизга фақатгина кўрк беради» Янгиликлар

Б.Ҳакимов: «Бундай ўйинлар олий лигамизга фақатгина кўрк беради»

«Сўғдиёна» — «Динамо» учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов қатнашди.

— Авваламбор барча мураббий ва устозларни бугунги Устозлар куни билан табриклайман. Ўйин кутилганидек жанговор руҳда кечди. Биз ўтган турда ўз уйимизда «Нефтчи»ни «қўйворганлик». Агар бугун дурранг ёкин мағлубиятга учраганимизда, олий лигада қолиш масаламиз анча оғирлашарди. Бугун мен ўз шогирдимга қарши кураш олиб бордим десам ҳато бўлмас. Давронга ҳам анча қийин. У иккинчи даврада жамоага қатор янги футболчилар олиб келиб, янгитдан жамоа тузди. Давралар оралиғида бундай ишларни амалга оширганлигига қарамай жамоани анча шакллантира олишга эришган. Лекин Даврон вақти келиб ўзини тўлиқ кўрсата олишига ишонаман. Ўйин тўғрисидаги фикрим битта — бугун бўлиб ўтгандек ўйинлар кўпайса Олий лигага кўрк беради. Ҳақиқий жанг, майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш.

— Сўнгги ўн йилликдаги Олий лигамизга эътибор қилсак, аутсайдерлар орасидаги кураш, турнир жадвалининг сўнгги пағонасидаги 5-6 жамоа, асосан иккинчи даврадан бошлаб бор кучи билан жонлана бошлайди. Мураббий сиафтида фикрингиз қандай? балки шу жамоалар биринчи даврадан шундай ўйин кўрсатишса…

— Биласизми, бунга асосий сабаб шу жамоаларнинг тайёргарликни ўз вақтида бошламаганликлари. Мисол қилиб айтадиган бўлсам: пахтага ўз вақтида озуқа бериб суғорилмаса у ҳам ўз вақтида ўсмайди. Шунинг учун мураббийларга ўз вақтида, вақтлироқ йиғинларни юқори даражада ўтказиш учун шароитлар яратилиши зарур. Асосий тайёргарликларни декаб ва январ ойларида олиб бориш зарур. Февралда эса, техник, тактик, тўп билан ишлаш бўйича тайёргарликлар олиб борилса яхши натижаларга эришиш мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика