UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Златко Далич Хорватия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 18:00Olamsport: Баҳодир Жалолов Дубайга жўнаб кетди, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди ва бошқа хабарлар  0 17:55Георгий Мелкадзе: "Спартак" Европа лигасида гуруҳдан чиқиши шарт"  0 17:27"Футбол ретро талқинда" (98-сон)  3 17:18"Насаф"нинг 4 футболчи билан шартномаси якунланмоқда  13 17:13Ўруновнинг собиқ мураббийи "Лейпциг"ни бошқаради  1 17:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:57"Пахтакор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  7 16:55"Ральф Рангник тактикани Роналдуга мослаштириб қурмоқда" - Рио Фердинанд   8 16:35"Бунёдкор" ва Жавлон Иброҳимов иши нима учун CAS'гача борди?  2 16:14Ғиёсов, Тўхтасинов, Мираҳмадов ва бошқалар. "Бунёдкор"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  6 16:13Топ-10. "Милан" тарихидаги энг қиммат сотувни биласизми?   11 16:07"Сўғдиёна"да 15 нафар футболчининг шартномаси тугаб бўлди  16 15:53"Аякс" Овермарс билан шартнома узайтирилишини эълон қилди  0 15:36Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" ва Андрей Канчельскис ишини жуда кучли юридик ташкилот кўриб чиқмоқда"  8

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан"

Coca-Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Металлург" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Учрашув жанговар руҳда ўтишини билардик. Мухлисларбоп ўйин бўлди. 

Вазиятларимиз кўп бўлди, фойдалана олмадик. Мезбонлар биргина имкониятдан гол уриб кетишди. Бу охирги ўйин эди, ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. 

Йигитлардан ранжиганим йўқ, улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Ютқазишимиз керак эмасди. Иккинчи бўлимда имкониятларимиз кўп бўлди. Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан.

- Жамоага гол уриш учун нима етишмади?

- Омад етишмади деб ўйлайман. Бир ойдан кўпроқ ишлаётган бўлсам, машғулотларни кўпроқ дарвоза ёнидаги вазиятларга урғу беряпмиз. Таҳлил қилиб кўрдик, мендан олдин ҳам жамоа кам гол ураётганди. Шу сабаб машғулотларни асосан, дарвоза ёнидаги вазиятларга қаратдик. Ҳеч ким гол урмайман, деб чиқмайди, омад етишмади.

- Фирдавс Чакалов ўйин қайдномасида ҳам кўринмади. Сабаби нима?

- Унда жароҳат бор эди. Чакалов иккинчи даврада умуман майдонга тушмади. Фикримча, хато трансфер бўлган. 

- Жамоадаги кейинги тақдирингиз қандай бўлади?

- Бу жамоани ўзим кўтарганман. Клуб раҳбарияти билан муносабатимиз яхши. Ҳозирда бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Келганимда, Суперлигада олиб қолишга ваъда қилганим йўқ, лекин ҳаракат қилдик. Менинг қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади.

Суперлигада 16 та жамоа иштирок этишини ижобий баҳолайман. Нега деганда бундан фақат мухлислар ютади. Ўйинлар сони кўпайса, футбол кўпаяди. Футбол мухлислар учун. Масалан, Яйпанда футболни жуда яхши кўришади. Узоқ ёки совуқ демасдан, бугун Бекободга келиб, ўйинни стадиондан кузатишди. Жамоа ютса ҳам, ютқазса ҳам бир хил мухлислик қилишади.

Суперлига иштирокчилари сони ортса, ўйинлар кўпайишини айтиб ўтдим. Айрим футболчилар катта маош эвазига чемпионатимизга келишади, лекин кам ўйин ўтказишмоқда. Жамоалар сони кўпайса, терма жамоага номзод футболчилар сони янада ортади. Бу гапларни Про-лигага тушиб кетаётганимиз учун айтаётганим йўқ. Кубок ўйинлари бўйича ҳам тавсиям бор: уй-сафар тизимини жорий қилиш керак. Ўйинлар сони кўпаяди. Терма жамоа бош мураббийи ҳам бу борада айтиб ўтибди, миллий чемпионатдаги ўйинлар сонини кўпайтириш керак. Европада 18-20 талик иштирокчиларга асосланиб, чемпионат ташкил қилинади. Эшитдим, кўп мураббийлар Суперлига иштирокчилари сонини ошириш бўйича ҳаракат қилишаётган экан. Эҳтимол, Про-лига ва Биринчи лигани бирлаштириш керакдир. Бир вақтлар "Машъал" 7-ўринни олганида, тушириб юборилган. Бундан кимдир ўсиб қолгани йўқ. Келаси йилга "Насаф" каби жамоа тузиш борасида ишлаймиз. Юқори ўриндаги жамоалар Яйпанга хавотир билан келадиган, курашувчан жамоа тузамиз. 

Ҳозир 12 та футболчимиз билан шартномамиз бор. Бир йилда Про-лигадан чиқиб, Суперлигада натижа кўрсатиш осон эмас.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+4   
21 ноя 20:47:05
Sarvar Yaypan
SENHAM MURABIYMISAN KET KOMANDADAN TOSH DAVRIDIGA MURABIYSANKU ESKIRIB KETKAN TAKTIKEN BOR FAQAT
+3   
21 ноя 21:36:23
Intillect 2060
Пенсияга чиқиб дамингни ол Бахром, санга энди қ***қ борми футболда.
+3   
21 ноя 21:24:49
Sarvar Yaypan
TORISI SIZAM KETIN DAM OLIN VOQTIZ OTKAN SIZ MURABBIYNI BOSHQA YAXSHI MURABIY OB KELISH KERE TURONGA
+3   
21 ноя 20:53:11
Intrermilan
Tup uzi kirmaydi. Tup kirishi uchun san futbolchilarga nimanidur urgatishing kerak. Agar sanda biron nima bulsa qumgon
+3   
21 ноя 20:53:05
Intrermilan
Tup uzi kirmaydi. Tup kirishi uchun san futbolchilarga nimanidur urgatishing kerak. Agar sanda biron nima bulsa qumgon
+3   
21 ноя 20:53:01
Intrermilan
Tup uzi kirmaydi. Tup kirishi uchun san futbolchilarga nimanidur urgatishing kerak. Agar sanda biron nima bulsa qumgon
+3   
21 ноя 20:52:53
Intrermilan
Tup uzi kirmaydi. Tup kirishi uchun san futbolchilarga nimanidur urgatishing kerak. Agar sanda biron nima bulsa qumgon
+3   
21 ноя 20:51:50
Зохирбек
Энди хинани куявер!
Воктида оддий мураббийларни чакирганингизда бу вазият булмас эди!
+3   
21 ноя 20:37:10
FORZA MILAN
Men Andijonlikman lekin Super ligada 16 ta jamoa bolishini istamasdim.Tushib ketdimi endi oz kuchi mehnati bilan qaytib chiqsin.
+3   
21 ноя 20:34:59
sharipov odil
Диёр Имомхўжаев, [21.11.2021 20:33]
Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш мавзуси тепасида футболимизни йиллар давомида расво қилиб келган шахслар турибди, деб биламан. Биз уларни номма-ном биламиз ва вақти келганда очиқлаймиз. Футболга бефарқ бўлмаган барчани спорт принципларига содиқ қолишга чақирамиз. Етар майнавозчиликлар.
+2   
21 ноя 20:53:27
Intrermilan
Tup uzi kirmaydi. Tup kirishi uchun san futbolchilarga nimanidur urgatishing kerak. Agar sanda biron nima bulsa qumgon
+1   
21 ноя 22:43:32
Futbol muxlisi....
Урток Бахром Хакимов Худо охири тос тепангдан уради сени борган камандангди тикадиган жойингга тикдинг кандай килиб сен яна командани кутарасан Истиклолга бориб пора олиб кари уйинчиларингди уйнатиб хамма жойди Харомга ботирдинг Бир ойогинг гурда булиб колган булса йигиштир бу луттивозлигингди Худодан топасан Сендакалар узбек футболини тикадиган жойига тикди
+1   
21 ноя 21:42:58
Фк Тулуза
"Суперлигада 16 та жамоа иштирок этишини ижобий баҳолайман", албатта ижобий бахолайсиз, жаноб Хакимов, у холда сизнинг жамоангиз спорт тамойилларига зид равишда қуйига шўнғимайди-да...
   
21 ноя 20:43:41
ISM-1964
Бахром хакимов гапларига тўлик кўшиламан, супер лигада каманда кўп, кубок ўйинлари уй сафар тизимида бўлиши керак, ўша иттифок пайтида хам шунака тизим бўлган, хозир хам шундай бўлиши керак, баъзи бир катталаримиз ўзларича Бошка йўналишда иш ОЛИБ боряпмиз деб ўйлашяпди, лекин ўша тизимида кетяпмиз, халкни фикрига хам кулок тутинглар, сал бўлса хам пастга тутинглар, шу кетиш булса футбол ўлади , янгилик яратинглар, каттаконлар,
-1   
21 ноя 22:39:40
Futbol muxlisi....
Futbolga sodiq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика