Бейлнинг сафга қайтиши тўрт ҳафтага чўзилиши мумкин
06 янв 2019 08:46
Янгиликлар
Бейлнинг сафга қайтиши тўрт ҳафтага чўзилиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳати боис бир ой майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда AS нашри.
Нашр хабарига кўра, чап оёғидан олган жароҳати жиддийроқ бўлиб чиққан. Илгарироқ у 10-15 кунда сафга қайтиши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, бу Бэйлнинг қироллик клуби сафида тўп тепаётганидан буён олган 22-жароҳатидир. У йилига ўртача беш мартадан жароҳатланиб, жамоадошларига ёрдам бера олмаган.
29 ёшли Бэйл 2013 йил “Тоттенҳэм”да “Реал”га 101 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у Испания чемпионатида 15 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва икки бор жамоадошларининг голларига ҳаммуаллифлиқ қилди. Унинг қироллик клуби билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар